I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
313. 
Турбинани етказиш техник шароитларида кўзда тутилмаган режимларда ва схемаларда 
эксплуатация қилишга, ишлаб чиқарувчи-завод ва энергетика тизими раҳбарияти ижозати билан рухсат 
этилади. 
 
314. 
Электростанцияларда турбина қурилмаларини реконструкция қилиш ва такомиллаштириш ишлаб 
чиқарувчи-завод билан келишилган ҳолда ўтказилиши шарт. 
Электростанцияларда, турбина қурилмаларини реконструкция қилишда ва такомиллаштиришда 
бошқаришни автоматлаштиришнинг максимал босқичлари ва таъмирга яроқлилигининг юқори 
кўрсаткичлари кўриб чиқилиши шарт. 
§ 5. Иссиқлик электр станцияларининг блок қурилмалари 
 
315. 
Блок қурилмаларини эксплуатация қилишда ушбу Қоиданинг 236, 281, 553 ва 615-бандлари 
талаблари бажарилиши ва энергетика тизимининг меъёрий (диспетчерлик жадвалига мувофиқ ҳолда) ва 
авариявий режимларда частота ва қувватни ростлашда уларнинг иштирок этиши таъминланиши шарт. 
 
316. 
Диспетчерлик жадвал нагрузкасини қоплаш учун энергоблокнинг нагрузкасини, ростлаш 
диапазонида ва керак бўлганда техник минимумгача, заҳирага тўхтатиш ва энергоблокни ҳар хил 
иссиқлик ҳолатидан ишга қўшиш режимларида ўзгартириш таъминланиши шарт.
 
317. 
Конденсатор орқали циркуляцион сувнинг тўлиқ сарфи билан ишловчи иссиқлик 
энергоблоклари, жунатилаётган иссиқликнинг белгиланган миқдори сақланиши билан диспетчерлик 
жадвали электр нагрузкасини қоплашга жалб қилиниши мумкин. Конденсатор боғламлари ёки паст 
босимли цилиндрларни (ЦНД) ёпиш билан ростланган иссиқлик энергоблоклари, қоида бўйича, 
ўзгарувчан жадвал электр нагрузкаси қисмини қоплашга жалб қилиниши шарт эмас. Алоҳида ҳолатларда, 
51 


юқорида кўрсатилган энергоблокларни, иссиқлик нагрузкаларини энг юқори ёки заҳира манбаларга 
ўтказиш йўли билан разгрузка қилишга рухсат этилади. Ўзгарувчан жадвал нагрузкасини қоплашга жалб 
қилинмайдиган иссиқлик энергоблокларининг сони энергетика тизими диспетчери томонидан 
аниқланиши шарт. Энергетика тизими диспетчери тежамли ишлаши юқорироқ қурилмаларни (критик 
босимдан юқори босимда ишловчи энергоблоклар) (СКД) ва, айниқса, буғ-газ қурилмаларини (ПГУ), 
фақат тежамли ишлаши камроқ қурилмаларни жалб қилиш имконияти тугагандагина, ўзгарувчан жадвал 
нагрузкасини қоплашга жалб қилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling