I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
289. Ростланувчи отборлардаги қайтувчи оқим клапанларининг зичлиги ва ушбу отборларнинг сақловчи клапанларининг ишлаши 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ва турбинанинг юкламасини тушириб синаш олдидан текширилиши шарт. Ростланувчи иситилувчи буғ отборларининг бошқа турбиналар отборлари, редукцион-совитиш ускуналари (РОУ) ва буғнинг бошқа манбалари билан боғлиқлиги бўлмаган қайтувчи оқим клапанларининг зичлигини текширишни, агар ишлаб чиқарувчи-заводнинг махсус кўрсатмаси бўлмаса ўтказмаслик мумкин. Барча отборлардаги қайтувчи оқим клапанларининг тўлиқ ёпилиши турбина ҳар бир ишга қўшилганда ва тўхтатилганда, меъёрий ишлаганда эса электр станция бош муҳандиси томонидан аниқланган даврий жадвал бўйича, лекин 4 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда текширилиши шарт. Қайтувчи оқим клапанида носозлик бўлганида, уша буғ отбори билан турбинани ишлатиш таъқиқланади. 290. Тўхтатувчи (ҳимояловчи, ёпувчи) клапанларнинг ёпилиш вақтини текшириш, ҳамда ушбу Қоиданинг 283-банди талабларига ва ишлаб чиқарувчи-завод маълумотларига мувофиқлигини текшириш учун турбина тўхтаганда ва салт ишлаганда ростлаш тизими характеристикаларини олиш қуйидаги ҳолатларда бажарилиши шарт: турбина монтаж қилингандан сўнг; турбина капитал таъмирлангандан сўнг ёки ростлаш тизими ёки буғ тақсимлаш тизимининг асосий қисмлари таъмирланганда. 291. Буғнинг максимал сарфига мувофиқ юкламани бир лаҳзада тушириш йўли билан турбинанинг ростлаш тизимини синаш қуйидаги ҳолатларда бажарилиши шарт: турбина монтаж қилингандан сўнг эксплуатация қилишга қабул қилишда; турбоагрегатнинг динамик характеристикасини ёки ростлаш тизимининг статистик ва динамик характеристикаларини ўзгартирувчи реконструкция ишлари олиб борилгандан сўнг. Электрогидравлика ўзгартиргичлари (ЭГП) билан жиҳозланган бир хил серияли турбиналарнинг ростлаш тизимини синаш, юкламани буғ орқали тушириш йули билан (фақат ростловчи клапанларни лаҳзалик ёпиш билан), генераторни тармоқдан ўчирмасдан бажарилиши мумкин. Бош ва биринчи намунавий турбиналарда реконструкция ишлари олиб борилганда (турбоагрегатнинг ёки ростлаш тизимининг динамик характеристикаларини ўзгартириш билан) ва электрогидравлика ўзгартиргичлари (ЭГП) билан жиҳозланмаган барча турбиналарда генераторни тармоқдан ўчириш йўли билан электр юкламани тушириш орқали синовдан ўтказилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling