I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
259. Қозонларни эксплуатация қилишда, қоида бўйича, барча ишловчи пуфловчи-сўрувчи машиналар (ТДМ) ишга қўшилган бўлиши шарт. Пуфловчи-сўрувчи машиналарнинг (ТДМ) бир қисми ўчирилганда ўзоқ муддат ишлаши, қозон томонлари бўйича газ-ҳаво баравар таъминланган шароитларда рухсат этилади. Бунда горелкалараро ҳаво тақсимланишининг бараварлиги таъминланиши ва тўхтатилган вентилятор (ДС) орқали ҳавонинг (газнинг) оқишига йўл қўйилмаслиги шарт. 265. Қозонларнинг изоляция қобиқлари (обмуровка) соз ҳолатда бўлиши шарт. Атроф-муҳит ҳаво температурати 25˚С бўлганда изоляцион қобиқнинг юза температураси 45˚С дан кўп бўлмаслиги шарт. 266. Қозоннинг ўтхонаси ва бутун газ тракти маҳкам (зич) бўлиши шарт. Ўтхонага ва газ трактининг буғ қиздиргичдан чиқишигача ҳаво сўрилиши, буғ ишлаб чиқариши 420 т/соатгача бўлган газ-мазутли буғ қозонлари учун 5 % дан кўп бўлмаслиги, буғ ишлаб чиқариши 420 т/соат-дан юқори бўлган қозонлар учун – 3 % дан кўп бўлмаслиги, кўмир чангли қозонлар учун – мувофиқ ҳолда 8 ва 5 % дан кўп бўлмаслиги шарт. Ўтхона ва газ трактининг конвектив қиздириш юзаларидан чиқишигача ҳаво сўрилиши сув иситиш қозони учун 5 % дан кўп бўлмаслиги шарт. Бутунича пайвандланган экранли ўтхона ва газ йўллари ҳаво сўрилишисиз бўлиши шарт. Газ тракти экономайзердан тутун сўргичнинг чиқишидан қувурсимон ҳавоқиздиргичда 10 % дан кўп бўлмаслиги, регенеративли ҳавоқиздиргичда 25 % дан кўп бўлмаслиги шарт. Газ-мазутли сув иситиш қозонларининг ўтхона ва газ трактларида 5 % дан кўп бўлмаслиги, кўмир чангли сув иситиш қозонларида 10 % дан кўп бўлмаслиги шарт. Электр фильтрларга ҳаво сўрилиши 10 % дан кўп бўлмаслиги, бошқа турдаги кулни ушлаб қолувчи қурилмаларда – 5 % дан кўп бўлмаслиги шарт. Сўрилиш меъёрлари қозон номинал нагрузкаси учун керакли ҳавонинг назарий миқдори фоизларида берилган. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling