I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
237. 
Эксплуатация қилишга янгитдан киритилаётган босими 100 кгк/см
2
(9,8 МПа) ва ундан юқори 
бўлган қозонлар монтаж қилингандан сўнг, асосий қувурлари ва сув-буғ трактининг бошқа элементлари 
билан биргаликда кимёвий тозалашдан ўтказилиши шарт. Босими 100 кгк/см
2
(9,8 МПа) дан кичик бўл-
ган қозонларни ва сув иситиш қозонларини эксплуатацияга киритишдан олдин ишқор билан тозалаш 
шарт. Бевосита кимёвий тозалашдан ва ишқор билан тозалашдан кейин тозаланган юзаларни турғун 
коррозиядан ҳимоялаш чоралари кўрилиши шарт. 
 
238. 
Таъмирдан ёки заҳирада ўзоқ вақт (3 суткадан кўпроқ) бўлган қозонни ишга қўшишдан олдин, 
ёрдамчи қурилмаларнинг, назорат-ўлчов асбобларининг, арматура ва механизмларни масофадан 
бошқариш воситаларининг, авторостлагичларнинг, ҳимоя, блокировка, огоҳлантирувчи сигнализация 
қурилмаларининг ва тезкор алоқа воситаларининг созлиги ва ишга қўшишга тайёрлиги текширилиши 
шарт. Аниқланган носозликлар бартараф этилиши шарт. 
Қозоннинг тўхташига таъсир этувчи блокировкаларида ва ҳимоя ускуналарида носозлик бўлганда 
қозонни ишга қўшиш таъқиқланади. 
 
239
. Қозонни ишга қўшиш навбатчилар бошлиғи ёки катта машинист раҳбарлигида, капитал ёки ўрта 
таъмирдан сўнг эса цех бошлиғи ёки унинг ўринбосари раҳбарлигида ташкиллаштирилиши шарт. 
 
240. 
Барабанли қозонга ўт ёқишдан олдин деаэрацияланган таъминловчи сув билан тўлдирилиши 
шарт. 
Тўғри оқимли қозон таъминловчи сув билан тўлдирилиши шарт, бунда сувнинг сифати, таъминловчи 
сувни қайта ишлаш схемаларига боғлиқ ҳолда эксплуатация қилиш бўйича йўриқномага мувофиқ бўлиши 
шарт.
 
241. 
Совимаган барабанли қозонни тўлдиришга, бўшатилган барабаннинг юқори метали 
температураси 160˚С дан юқори бўлганда рухсат этилади. 
Агар барабаннинг юқори метали температураси 140˚С дан ошса, уни гидроопрессовка қилиш учун 
тўлдириш таъқиқланади. 
41 



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling