I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Отказ (рад этиш, ишламай қолиши)


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

Отказ (рад этиш, ишламай қолиши) – техник ускуналарнинг ўз-ўзидан ишга қўшилишининг ёки 
фаолият кўрсатишининг тўхташи, ҳамда фаолият кўрсатувчи параметрларининг рухсат этилган чегарадан 
оғиши (чиқиши). 
Энергетика тизимнинг меъёрий режими – энергетика тизимининг режими бўлиб, бунда барча 
истеъмолчилар шартнома ва диспетчерлик жадвали билан мувофиқ равишда электр энергия билан 
таминланадилар, энергетика тизими ва қурилмалар режимларининг техник параметрлари миқдорлари эса 
ўзоқ вақт рухсат этилган миқдорлари чегарасида бўлади, электростанцияларда меъёрий тезкор заҳира 
қуввати ва ёқилғи мавжуд бўлади. 
Синхрон силкиниш (качения) режими – генераторларнинг синхрон параллел ишлаши сақланган ҳолда 
токнинг, кучланишнинг ва қувватнинг паст частотали даврий ўзгариши билан характерланувчи электр 
энергетика режими. 
Энергетика тизимининг авариявий режими – энергетика тизими режими параметрларининг техник 
регламентлар талаблари чегарасидан оғиши (чиқиши) бўлиб, унинг пайдо бўлиши ва ўзоқ давом этиши 
одамларнинг ҳаётига ва қурилмаларнинг шикастланишига рухсат этиб бўлмайдиган хавф солишига ва 
катта ҳажмда электр ва иссиқлик энергиясининг узатилишини чеклашга олиб келади. 
Энергетика тизимининг авариядан кейинги режими – бу режимда, энергетика тизимида меъёрий ва 
мажбурий режим ўрнатилгунча, у авария бартараф этилгандан кейинги режимда бўлади. Авариядан 
кейинги режимдаги параметрларга қуйилган талаблар меъёрий режимдаги параметрларга қуйилган 
талаблар билан солиштирилганда нисбатан пасайганлиги билан характерланади. Авариядан кейинги 
режимни меъёрлаш (нормализации) даврийлиги 20 минут билан чегараланади. Кўрсатилган вақтдан кўп 
вақт сарфланиши, энергетика тизимининг мажбурий режимда ишлашга ўтганлигини билдиради.
III-
боб. Электростанция ва иссиқлик тармоқларининг иссиқлик механикаси қурилмалари 
§ 1. Ёқилғи-транспорт хўжалиги. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling