I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


§ 4. Техник сув таъминоти


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

§ 4. Техник сув таъминоти 
 
120. 
Техник сув таъминоти тизимини эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: 
меъёрий температурада керакли миқдорда ва талаб этилган сифатда совутувчи сувни узлуксиз 
узатиш; 
турбина конденсаторлари ва техник сув таъминоти тизими ифлосланишининг олдини олиш; 
атроф муҳит муҳофазаси талабларини бажариш.
 
121. 
Турбина конденсаторлари ва бошқа иссиқлик алмашувчи аппаратларнинг найчаларида қатламлар 
ҳосил бўлишининг, техник сув таъминоти тизими занглашининг, ўсимликлар билан қопланишининг, 
сувни “гуллаши”нинг ёки совутувчи-сув омборларида олий сув ўсимликлари ўсишининг олдини олиш 
учун профилактика чора-тадбирлари ўтказилиши шарт. 
Чора-тадбирларни танлаш маҳаллий шароитларни, ҳамда уларнинг самарадорлигини, атроф муҳит 
муҳофазаси шароитлари бўйича рухсат этилишини инобатга олган ҳолда аниқланиши шарт. 
Конденсаторларнинг найчаларини, циркуляцион сув қувурларини ва каналларни даврий тозалаш 
вақтинчалик чора сифатида қўлланилиши мумкин. 
Совутувчи-сув омборларида кимёвий усулда олий сув ўсимликларини йўқ қилишга ва сувни 
“гуллаши”га қарши курашишга фақат мувофиқ органлар рухсати билангина ижозат этилади. 
 
122. 
Совутувчи сувнинг қуйқа ҳосил қилиш қобилияти пайдо бўлган ҳолатда энергетик объектнинг 
эксплуатация қилувчи ходимлари қуйидагиларни бажариши шарт: 
а) Градирнали ва совутувчи қурилмали қайтарилма сув таъминоти тизимида: 
сувни пуфлаб тозалаш, нордонлаштириш (оксидлаш) ё фосфатлаш ўтказиш ёки унга ишлов 
беришнинг аралаш усулларини қўллаш (оксидлаш ва фосфатлаш, оксидлаш, фосфатлаш ва оҳак 
аралаштириш ва б.); 
қўшимча сувни сульфат ёки хлорид кислота билан оксидлашда ишқорлик миқдорини 1,0÷0,5 мг-
экв/дм
3
дан кам бўлмаган миқдорда сақлаш; кислотани бевосита циркуляцион сувга киритишда унинг 
ишқорлилик даражасини 2,0÷2,5 мг-экв/дм
3
дан кам бўлмаган миқдорда сақлаш, сульфат кислотани 
қўллашда циркуляцион сувнинг таркибидаги сульфатлар миқдори бетонли конструкцияларнинг 
шикастланишига ёки сульфат кальций чўкишига олиб келувчи миқдорга етмаслиги учун кўзатув 
ўтказилиши керак; 
циркуляцион сувни фосфатлашда ундаги фосфатлар миқдорини РО
4
3
нисбатан ҳисоблаганда 2,0÷2,7 
мг-экв/дм
3
чегарада сақлаш; 
оксилидендифосфон кислотани қўллаганда унинг кимёвий таркибидан келиб чиққан ҳолда 
циркуляцион сувдаги миқдорини ПДК (рухсат этилган концентрация миқдори) бўйича 0,9 мг/дм
3
гача 
чегаралаш; 
б) совутувчи-сув омборли қайтарилма сув таъминоти тизимида: 
35 


таъминот манбаида сувнинг сифати яхши бўлган даврда сувни алмаштиришни амалга ошириш
биринчи энергоблокни ишга киритиш билан сувни алмаштириш (шунингдек тўғри оқимли сув таъминоти 
тизимида ҳам) йўли орқали совутувчи сувнинг корбанат қаттиқлигини талаб этилган миқдоргача 
пасайтиришнинг имконияти бўлмаганда турбина конденсаторларини кислота билан ювиш бўйича ва 
ювувчи элементлар билан тозалаш бўйича ускуналар ўрнатишни назарда тутиш.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling