I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
426. 
рН-Na билан катионланганда ёки кислота қўшилганда хом сув ишқорлилиги пасайганда кимёвий 
тозаланган сувнинг қолдиқ умумий қаттиқлиги 0,2 – 0,8 мг-экв/дм³ чегарада бўлиши шарт.
 
427. 
Нитратлар ҳосил бўлишига олиб келувчи бактериялар хом сувда ёки сув тайёрлаш қурилмаси 
трактида пайдо бўлганда хом сув қувурларини ва тозаловчи фильтрларининг фильтрловчи 
материалларини хлорли оҳак эритмаси билан даврий ишловдан ўтказиш шарт.
 
428. 
Буғ ва конденсат йўқотилишини тўлдириш учун мўлжалланган буғлантиргичларда дистиллят 
сифати қуйидаги меъёрларни қаноатлантириши шарт: натрий бирикмалари миқдори – 100 мкг/дм³ дан 
кўп бўлмаган, эркин кўмир кислотаси – 2 мкг/ дм³ дан кўп бўлмаган. 
Тўғриоқимли қозонларни таъминлаш учун қўлланиладиган буғлантиргичларнинг дистилляти қозонларни 
юқорида келтирилган таъминлаш учун тузсизлантирилган сув сифати меъёрларигача келгунча қўшимча 
равишда тозаланиши шарт.
 
429. 
Буғ ва конденсат йўқотилишини тўлдириш учун мўлжалланган буғлантиргичларнинг таъминот 
суви сифати қуйидаги меъёрларни қаноатлантириши шарт:
Умумий қаттиқлик, мкг-экв/дм³ дан кўп бўлмаган 
30 
Умумий қаттиқлик, таркибида 2000 мг/дм³ дан кўп бўлган хом сувда, 
мкг-экв/дм³ дан кўп бўлмаган
75 
Кислород миқдори, мкг/дм³ дан кўп бўлмаган
30 
Эркин кўмир кислотаси миқдори

Айрим ҳолатларда эксплуатация қилиш тажрибасига асосан марказий кимё хизмати рухсати бўйича 
таъминот суви сифати меъёрлари ўзгартирилиши мумкин. 
Умумий туз миқдори 2000 мг/дм³ дан кўп бўлган сув билан буғлантиргичларни таъминлашда 
фосфатлашга рухсат этилади. 
Буғлантиргичларнинг концентрати сифат меъёрларини ва пуфлаб тозалаш режимини буғлантиргични 
ишлаб-чиқарган завод йўриқномасига, кимёвий-сув режимини олиб бориш бўйича намунавий 
йўриқномага ёки электростанция ва №Ўзэнергосозлаш” УК ёки ихтисослаштирилган ташкилотлар 
томонидан ўтказиладиган иссиқлик-кимёвий синовлар натижаларига асосан ўрнатилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling