I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
448. 
Қувурларнинг таянч-осиш тизими, қувурларда гидросинов ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда 
ўрнатилиши шарт.
§ 11. Станциянинг иссиқлик билан таъминлаш ускуналари 
 
482. 
Иссиқлик билан таъминлаш ускуналарининг иш режими (ўзатувчи ва қайтувчи қувурлардаги 
босим ҳамда ўзатувчи қувурдаги темпертура) иссиқлик тармоғи диспетчери топшириғига мувофиқ 
ташкиллаштирилиши шарт. 
Иссиқлик таъминоти тизимлари учун тасдиқланган температура жадвалига мувофиқ сувли иссиқлик 
тармоғининг ўзатувчи линиясидаги сувнинг температураси тармоқнинг узунлиги, муҳит шароитлари ва 
бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда иссиқлик тармоғи диспетчери аниқлайдиган 12-24 соат вақт 
оралиғи чегарасидаги ташқи об-ҳавонинг ўртача температураси бўйича топширилиши шарт. 
Электростанциянинг бош зулфинидан кейин берилган режимдан оғиши қуйидаги миқдорлардан кўп 
бўлмаслиги шарт: 
иссиқлик тармоғига келувчи сув температураси бўйича ± 3 %; 
ўзатувчи қувурдаги босим бўйича ± 5 %;
қайтувчи қувурдаги босим бўйича ± 0,2 кгк/см
2
(± 20 кПа). 
Иссиқлик тармоғидан қайтувчи сувнинг ўртача суткалик температураси жадвалда топширилган 
миқдордан 3 % дан кўп бўлмаган миқдорга ошиши мумкин. Қайтувчи сувнинг температураси жадвал 
билан таққосланганда лимитланмайди. 
Тармоқ сувининг ҳисобланган сарфи ошганда иссиқлик тармоғи диспетчери ҳисобланган сарфни тиклаш 
учун чоралар кўриши шарт. 
Электростанция коллекторларида буғ босими ва температурасининг оғиши берилган параметрлардан ± 5 
% миқдордан кўп бўлмаслиги шарт. 
 
483. 
Лойиҳа маълумотларига ва синов натижаларига асосан ҳар бир тармоқ қиздиргичлари ва 
қиздиргичлар гуруҳи учун қуйидагилар ўрнатилиши шарт: 
ҳисобланган иссиқлик унумдорлиги ва унга мувофиқ иситувчи буғ ва тармоқ суви параметрлари;
температура босими ва тармоқ сувини қиздиришнинг максимал температураси
сув ва буғ томонларидаги чегараланган рухсат этилган босимлар; 
тармоқ сувининг ҳисобланган сарфи ва унга мувофиқ босим йўқотилиши. 
Бундан ташқари, сув иситиш қозонларида, қувурларда ва иссиқлик билан таъминловчи қурилмаларнинг 
ёрдамчи жиҳозларида синов маълумотларига асосан тармоқ сувининг ҳисобланган сарфидаги босим 
йўқотилиши ўрнатилиши шарт. 
Синов янги монтаж қилинган иссиқлик билан таъминловчи қурилмаларда ва эксплуатация қилиш 
жараёнида даврий (3-4 йилда 1 марта) ўтказилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling