I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
444. 
Қувурлар ва арматураларнинг иссиқлик изоляциялари соз ҳолатда бўлиши шарт. Уларнинг 
юзасидаги (сиртидаги) температура атроф муҳит ҳаво температураси 25 ºС бўлганда 45 ºС дан катта 
бўлмаслиги шарт. Доимий назорат қилиш учун жалб этилувчи (пайвандланган уланишлар судралишини 
ўлчаш учун бобышкалар ва ш. ў.) фланцли уланишларнинг, арматураларнинг ва қувур участкаларининг 
иссиқлик изоляциялари ечиб олинадиган бўлиши шарт. 
Очиқ ҳавода ва мой баклари, мой оқувчи қувурлар, мазут оқувчи қувурлар ёнида жойлашган 
қувурларнинг иссиқлик изоляциялари намликни ёки нефт маҳсулотларини шимишдан сақлаш учун метал 
ёки бошқа қоплама бўлиши шарт. Кабел линиялари ёнида жойлашган қувурлар ҳам метал қопламада 
бўлиши шарт. 
Ишчи муҳитнинг температураси атроф ҳаво температурасидан паст бўлган объектлар занглашдан 
ҳимояланиши, гидро ва иссиқлик изоляцияси бўлиши шарт. 
Иссиқлик изоляцияси учун қувурлар металларининг занглашига олиб келмайдиган материаллар 
қўлланилиши шарт. 
66 


 
445. 
Қувурларнинг ҳимоя қопламаси бўлмаган изоляциялари бўёқланиши шарт. Ҳимоя қопламаси 
мавжуд бўлганда уларнинг сиртига маркировка ҳалқалари чизилиши шарт. 
Қувурлардаги бўёқлар ва ёзувлар “Саноатгеоконтехназорат” қоидаларига мувофиқ бўлиши шарт. 
 
446. 
Таъминловчи қувурларда, ўткир буғ ва оралиқ қиздириш буғ қувурларида, ҳамда уларнинг 
арматураларида ёриқлар аниқланганда аварияли участка зудлик билан ўчирилиши шарт. 
Агар ўчирилганда аварияли участкани заҳиралаш мумкин бўлмаса, унда ушбу участка билан боғлиқ 
бўлган қурилма тўхтатилиши шарт. 
 
447. 
Арматура ўзининг функционал тайинланишига қатьиян мувофиқ ҳолда қўлланилиши шарт. 
Ёпувчи арматурани ростловчи арматура сифатида қўллаш таъқиқланади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling