513.
Иссиқлик тармоқлари қувурлари иссиқлик истеъмоли тизимлари ўчирилган ҳолда температураси
70 º С дан юқори бўлмаган сув билан тўлдирилиши шарт.
514.
Иссиқлик тармоғи қувурларининг ва метал конструкцияларининг (балкалар, таянчлар, мачталар,
эстакадалар ва б.) ташқи сирти занглашга (коррозияга) қарши чидамли қоплама билан ҳимояланиши
шарт.
Қурилиши ёки капитал таъмирланиши тугагандан сўнг қувурларида ва метал конструкцияларида ташқи
занглашга қарши қопламалари бўлмаган иссиқлик тармоғини эксплуатация қилишга киритиш
таъқиқланади.
515.
Иссиқлик тармоқларининг қувурлари, арматуралари, компенсаторлари ва фланцли уланишлари
лойиҳага мувофиқ иссиқлик изоляцияси билан қопланиши шарт.
Иссиқлик тармоқларида ҳулланувчан тукилувчан изоляцияларни ҳамда гильзаларда (футлярларда)
қувурларни ётқизишда тўлдирилган изоляцияларни қўллаш таъқиқланади.
516.
Пасайтирувчи дренажлар ишлаётганда иссиқлик тармоғини эксплуатация қилишга киритиш
таъқиқланади.
517.
Электр ускуналари ўрнатилган ўтиш ариқларида ҳамда йирик қисмлаш камераларида “Электр
ускуналарини ўрнатиш қоидалари”га асосан электр ёритиш бўлиши шарт.
Ўтиш каналларининг ҳайдовчи-сўрувчи вентиляциялари соз ҳолатда бўлиши шарт.
518.
Иссиқлик тармоғи қувурларидаги фланцли арматуралар қўлланилган жойлардан ташқари барча
уланишлар пайвандлаб уланиши шарт.
Компенсаторлар ва арматуралар учун пахта-қоғозли ва канопли тиқинларни (зичлагичларни қўллаш
таъқиқланади.
519.
Иссиқлик тармоғини ер устида ётқизишда электр узатмали зулфинлар, арматураларни ва электр
узатмаларни об-ҳаво таъсиридан ёғингарчиликдан ҳимоялаш ва бегона шахсларнинг киришига йўл
қўймаслик учун хоналарда жойлаштирилиши ёки кожухларда маҳкамланиши шарт.
70
Do'stlaringiz bilan baham: |