I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
524. 
Туйинган буғ қувуридан конденсат, конденсат ажратгич орқали узлуксиз ажратилиши шарт. 
Умумий конденсат қувурида конденсат ажратгичнинг қайтувчи клапани ўрнатилмасдан ишлатилиши 
таъқиқланади. 
 
525. 
Бўлувчи зулфин ва тусувчи арматура меъёрий режимда тўлиқ очиқ ёки тўлиқ ёпиқ ҳолатда 
бўлиши шарт, улар ёрдамида иссиқлик ташувчиларнинг сарфини ростлаш таъқиқланади. 
 
526. 
Сувли иссиқлик тармоқларидан иссиқлик ташувчининг ўртача йиллик оқиб чиқиши иссиқлик 
тармоғининг ўртача йиллик сув ҳажмининг ва унга уланган тизимларнинг, уларнинг уланиш 
схемаларидан қатъий назар бир соатлик иссиқлик истеъмолининг (сув қиздиргичлар орқали уланган 
иссиқ сув таъминоти тизимларидан ташқари) 0,25 % дан кўп бўлмаслиги шарт. Иссиқлик ташувчи оқиб 
чиқишининг мавсумий меъёри ўртача йиллик миқдор чегарасида ўрнатилади. 
Иссиқлик ташувчининг оқиб чиқишини аниқлашда қувурлар ва иссиқлик истеъмол қилувчи тармоқларни 
режали таъмирлашда ва янги тармоқ участкаларни ва истеъмолчиларни улаганда тўлдириш учун 
сарфланган сув ҳисобга олиниши шарт. 
 
527. 
Таъмирдан сўнг иситиш мавсуми бошлангунча “Саноатгеоконтехназорат” тасдиқлаган “Буғ ва 
иссиқ сув қувурларининг ўрнатилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари”га мувофиқ
қувурларнинг, ўрнатилган тусувчи ва ростловчи арматураларнинг зичлигини ва мустаҳкамлигини 
текшириш мақсадида тармоқ гидравлик синовдан ўтказилиши шарт. 
Синов босиминингминимал миқдори ишчи босимнинг 1,25 миқдрига тенг бўлиши шарт. Бунда ишчи 
босим миқдорини “Саноатгеоконтехназорат” тасдиқлаган “Буғ ва иссиқ сув қувурларининг ўрнатилиши 
ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ иссиқлик тармоғини эксплуатация 
қилувчи корхонанинг бош муҳандиси томонидан ўрнатилади. 
Синов босиминингмаксимал миқдори ҳаракатланмайдиган таянчлар ўзига қабул қилиши мумкин бўлган 
максимал юкламаларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. 
Ҳар иккала ҳолатда ҳам синов босим миқдорини юқорида кўрсатилган рухсат этилган миқдорлардан 
келиб чиққан ҳолда иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош муҳандиси ўрнатади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling