I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
503. 
Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона томонидан қуйидагилар тузилиши шарт: 
иссиқлик тармоғининг масштабли режаси; тезкор ва эксплуатация қилиш (ҳисоблаш) схемалари; ҳар бир 
магистрал бўйича иссиқлик трассалари ўлчами (профили). 
Ҳар йили иссиқлик тармоғининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқ режага, схемаларга ва ўлчамларга 
ўзгартиришлар (корректировка) киритилиши шарт. 
 
504. 
Иссиқлик тармоғининг тезкор схемаси ҳамда автоматикани ва технологик ҳимоя ускуналарини 
ростлаш қуйидагиларни таъминлаши шарт: 
иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномаларига мувофиқ иссиқлик ташувчиларнинг берилган 
параметрлари бўйича истеъмолчиларга ўзатишни; 
иссиқлик тармоқларида иссиқлик ташувчиларнинг мақбул оқимини таъминлашни; 
бирлаштирилган иссиқлик тармоғига бир нечта иссиқлик манбаларининг биргаликда ишлашини ва 
зарурият пайдо бўлганда манбаларнинг бўлакча ишлашини амалга ошириш мумкинлигини
энг тежамли манбалардан фойдаланиш имкониятини. 
 
505. 
Иссиқлик тармоғининг барча иссиқлик магистралларига, камераларига (шаҳобчаланиш 
қисмларига), ҳайдовчи, таъминловчи ва дренаж насосларига, автоматик ростлаш қисмларига, 
ҳаракатланмайдиган таянчларига, компенсаторларига ва бошқа иншоатларига эксплуатацион рақамлар 
берилиши шарт, шунга қараб эса режаларда, схемаларда ва пьезометрик жадвалларда белгиланади.
Эксплуатация қилиш (ҳисоблаш) схемаларида тармоққа уланган барча абонент тизимлари рақамланиши, 
тезкор схемаларда эса бундан ташқари секцияловчи ва ёпувчи арматуралар ҳам рақамланиши керак. 
69 


Ўзатувчи қувурда (буғ қувурида) ўрнатилган арматура тоқ сон билан белгиланиши, қайтувчи қувурдаги 
(конденсат қувуридаги) унга мувофиқ келувчи арматура эса – ундан кейинги жуфт сон билан 
белгиланиши шарт. 
 
506. 
Ҳар бир тумандаги иссиқлик тармоғи бўлинмасида газга хавфли камера ва каналларнинг рўйхати 
бўлиши шарт. Иш бошлашдан олдин бундай камералар газ борлигини аниқлаш учун текширилиши шарт. 
Газга хавфли камераларда махсус белгилар бўлиши, люклар бўёқланган бўлиши ва ишончли маҳкам 
ёпилиши шарт.
Барча газга хавфли камералар ва трассаларнинг участкалари иссиқлик тармоғининг тезкор схемасида 
белгиланиши шарт. Газга хавфли камералар устидан назорат қилиш “Газ хўжалигида хавфсизлик 
қоидалари”га мувофиқ амалга оширилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling