I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
552. 
Аниқ кўрсатилган (конкрет) электростанция учун ушбу электростанцияни эксплуатация қилиш 
хусусиятларини ҳисобга олган метал устидан назорат қилиш бўйича ишлаб чиқариш йўриқномасини 
ишлаб чиқишга рухсат этилади. Мувофиқ техник асосланганда ишлаб чиқариш йўриқномаси назорат 
қилишни ўтказиш ҳажми ва муддати бўйича умум қабул қилинган йўриқномадан фарқ қилиши мумкин. 
Ишлаб чиқариш йўриқномаси марказий метал хизмати тавсияси бўйича энергетика тизими бошқарув 
органи томонидан тасдиқланиши ва “Саноатгеоконтехназорат” билан келишилиши шарт. 
IV-
боб. Электростанция ва тармоқларнинг электр қурилмалари. 
§ 1. Генераторлар ва синхрон компенсаторлар 
 
553. 
Генератор ва синхрон компенсаторлар эксплуатация қилинаётганда уларнинг рухсат этилган 
режимларда узлуксиз ишлаши, қўзғатиш, совитиш, мой таъминлаш тизимларининг, назорат қилувчи, 
ҳимоя, автоматика, ташхис қуйивчи қурилмаларининг ишончли ишлаши ва электромагнит ҳалақит 
беришнинг йўқлиги таъминланиши шарт.
 
554. 
Қўзғатишни автоматик ростлагич (АРВ) доимий ишга қўшилган бўлиши шарт. АРВни ёки унинг 
айрим элементларини ўчиришга фақат таъмирлаш ёки текшириш учун рухсат этилади. 
АРВ настройкаси ва ҳаракати генераторларнинг (синхрон компенсаторларнинг) рухсат этилган 
режимларда ишлаши ҳамда умумстанция ва тизим автоматика ускуналари билан боғлиқ бўлиши шарт. 
Электростанцияларда ва “Ўзэнергосозлаш” УКда АРВ нинг асосий параметрларининг настройкалари 
ҳақида маълумот бўлиши шарт. 
Заҳира қўзғатгичларида АРВ ўрнатилмаслиги мумкин, лекин ротор номинал кучланиши-нинг 1,3 дан кам 
бўлмаган миқдорида қўзғатишни форсировка қилиш таъминланиши шарт. 
 
555. 
Қўзғатишни автоматик ростлагичлар (АРВ) ва ишчи қўзғатишнинг форсировка қилиш 
ускуналари шундай настройка қилиниши керакки, тармоқда кучланишнинг берилган тушишида 
қуйидагилар таъминланган бўлиши шарт: 
қўзғатиш кучланиши ўсишининг номинал тезлиги; 
форсировка қилишнинг берилган узоқ давомийлигини автоматик чегаралаш. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling