I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
572. 
Агрегат шикастланиши ёки турбина ростлаш тизимининг носоз ишлаши билан кечмайдиган 
генератор нагрузкаси тушишида ёки ўчиб қолганда тармоққа атрофлича кўрикдан ўтказмасдан қўшишга 
рухсат этилади. 
 
573. 
Генераторларда ва синхрон компенсаторларда кучланиш ошишининг тезлиги чекланмайди. Барча 
генераторлар учун актив қувватни олиш ва ўзгартириш тезлиги турбина ёки қозоннинг ишлаш 
шароитларига қараб аниқланади. 
Чўлғамлари билвосита (косвенний) совитилувчи генератор ва синхрон компенсаторлар-нинг, газ 
турбинали турбогенераторларнинг қурилмалари ҳамда чўлғамлари бевосита совитилувчи 
гидрогенераторларнинг реактив юкламаларини ўзгартириш чекланмайди; чўлғамлари бевосита 
совитилувчи турбогенераторларда меъёрий режимларда бу тезлик актив нагрузкани олиш тезлигидан 
юқори бўлмаслиги шарт, авариявий шароитларда эса – чекланмайди. 
 
574. 
Генераторларнинг номинал қуввати номинал қувват коэффициентида (қуввати 300 МВт ва ундан 
юқори бўлган барча турбогенераторлар, барча газ турбинали турбогенераторлар ва буғ-газ қурилмалари 
учун), белгиланган қувват коэффициентида, совитиш параметрларида ва синхрон компенсаторларнинг 
номинал қувватида узоқдавомли максимал қуввати, кучланиш ±5 % гача ва частота ±2,5 % гача номинал 
миқдоридан бир вақтда оғишида ортиқча кучланиш ва частота пасайиши билан ишлаганда кучланиш ва 
частота оғишининг абсолют қийматларининг йиғиндиси 6 % ошмаган шароитда, агар айрим машина 
турларининг стандартларида кучланиш ва частота оғиши бўйича бошқа шароит кўрсатилмаган бўлса, 
сақланиши шарт. Номинал қувват билан ва ±5 % чегарада кучланиш оғишида ишлаганда олинган энг 
75 


катта ротор токи билан, совитувчи муҳит номинал параметрлари билан ишлаётганда ўзоқ вақт ишлашига 
рухсат этилади. 
Барча генераторлар ва синхрон компенсаторлар учун энг катта ишчи кучланиш номинал кучланишдан 
110 % дан юқори бўлмаслиги шарт. Кучланиши 105 % дан юқори бўлганда генераторлар ва синхрон 
компенсаторларнинг рухсат этилувчи тўлиқ қуввати, ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномаси кўрсатмасига 
мувофиқ ёки иссиқлик синовлари натижалари бўйича белгиланиши шарт. 
Генераторлар ва синхрон компенсаторларнинг кучланиши 95 % дан кичик бўлганда статор номинал токи 
узоқ давомли рухсат этилган миқдорининг 105 % дан юқори бўлмаслиги шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling