I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
575. 
Генераторларни ва синхрон компенсаторларни берилган совитиш муҳитининг рухсат этилган 
босими ва ҳароратида ток бўйича миқдоридан юқори миқдорда юклаш таъқиқланади. Авариявий 
шароитларда генератор ва синхрон компенсаторларни ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномаларига, техник 
шароитларига ва давлат стандартларига мувофиқ статор ва ротор токлари бўйича қисқа муддатли 
юклашга рухсат этилади. Агар уларда мувофиқ кўрсатмалар йўқ бўлса, энергетика тизимида авария содир 
бўлганда генераторларни ва синхрон компенсаторларни статор токи бўйича, ушбу қоиданинг №1-
иловаси, 5.1 жадвалида кўрсатилган номинал миқдорга нисбатан токнинг даражаларида қисқа муддатли 
юклашга рухсат этилади. 
Чўлғамлари билвосита (косвенний) совитилувчи генератор ва синхрон компенсаторларнинг қўзғатиш 
токи статорнинг рухсат этилган юкланиши бўйича аниқланади. Ротор чўлғамлари бевосита водород ёки 
сув билан совитилувчи турбогенераторлар учун қўзғатиш токи бўйича рухсат этилувчи юклаш ротор 
токининг номинал миқдорига тегишли ток даражаси билан аниқланиши шарт (ушбу қоиданинг №1-
иловаси, 5.2 жадвал). 
Қуввати 800 МВт ҳамда бошқа турдаги турбогенераторларни ротор токи бўйича юклашнинг рухсат 
этилувчи даражаси ишлаб чиқариш-завод йўриқномаларида аниқланади.
 
576. 
Статор чўлғамида ёки генератор кучланиш занжирида бир фазали ер билан қисқа туташиш пайдо 
бўлганда блок генератори (синхрон компенсатор) ёки блок генератор выключатели мавжуд бўлмаганда 
автоматик ўчииши, ҳимоя ишламай қолганда эса – қуйидаги ҳолатларда зудлик билан разгрузка 
қилиниши ва тармоқдан ўчиши шарт: 
генератор кучланишига шаҳобчаланган генератор-трансформатор (компенсатор-трансфор-матор) ва ўз 
эҳтиёжи трансформаторларига шаҳобчаланган блокларда – қисқа туташув сиғим токи миқдоридан қатъий 
назар; 
генератор кучланиши ўз эҳтиёжи ва истеъмолчилар тармоқлари билан электр боғлиқлик мавжуд бўлган 
блок генератори ва синхрон компенсаторларнинг статор чўлғамида ер билан туташиш пайдо бўлганда – 
туташиш токи 5А ва ундан юқори бўлганда. 
Йиғма шиналарга ишловчи генератор ва компенсаторларнинг статор чўлғамларида ер билан туташганда 
мутлоқ туташиш токи 5А ва ундан юқори бўлганда шундай чоралар кўрилиши шарт. 
Ўз эҳтиёжи ёки истеъмолчилар билан электр боғлиқлиги бўлган блок генераторининг ва йиғма шиналарга 
уланган генераторнинг (компенсаторнинг) генератор кучланиш занжирларида ер билан туташиш пайдо 
бўлганда, бунда туташиш сиғим токи 5А дан ошмаса ва ҳимоя сигналга ҳаракат қилса ёки сезмаса, 
генераторнинг (компенсаторнинг) 2 соатдан ортиқ бўлмаган вақтга (туташиш жойини топиш учун
нагрузкани ўтказиш учун) ишлашига рухсат этилади. 
Генератор (компенсатор) статор чўлғамида туташиш пайдо бўлганда ўчирилиши шарт. Агар ерга 
туташиш жойи статор чўлғамида бўлмаган деб белгиланса электростанция ёки электр тармоғини 
эксплуатация қилувчи ташкилот бош мухандиси қарорига биноан генератор ёки синхрон компенсаторлар 
тармоқда ерга туташиш билан 6 соатгача ишлашига рухсат этилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling