I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
578. Турбогенераторлар учун номинал миқдорнинг 10 % дан ошмайдиган ва синхрон компенсаторлар ва дизель-генераторлар учун эса 20 % дан ошмайдиган фазалардаги токлар фарқи билан узоқ вақт ишлашига рухсат этилади. Барча ҳолатларда ҳар қандай фазадаги ток миқдори номинал миқдордан юқори бўлмаслиги шарт. 579. Турбогенераторлар қўзғатишсиз нагрузка пасайтирилганда асинхрон режимда қисқа муддатли ишлашига рухсат этилади. Чўлғамлари билвосита (косвенний) совитилувчи турбогенераторлар учун кўрсатилган режимдаги юкламаси номинал миқдоридан 60% гача, бунда ишлаш давомийлиги 30 минутдан ошмаганда рухсат этилади. Чўлғамлари бевосита совитилувчи турбогенераторларнинг қўзғатишсиз асинхрон режимдаги рухсат этилган ишлаш давомийлиги ва нагрузкаси завод йўриқномалари кўрсатмалари-га асосан, улар йўқ бўлганда эса – махсус синовлар натижаларига ёки меъёрий-техник ҳужжат-ларга асосан белгиланиши шарт. Турбогенераторларнинг тармоққа таъсир этиши бўйича рухсат этилган асинхрон режими электростанция ишлаган шароитларда ҳисоблашлар ёки синовлар йўли билан белгиланиши шарт. Гидрогенераторлар ва терилган тишли турбогенераторлар асинхрон режимда қўзғатишсиз ишлаши таъқиқланади. Бўлак қўзғатилган ҳар қандай турдаги генераторнинг электростанциядаги бошқа генераторларга нисбатан носинхрон ишлаши таъқиқланади. 580. Генераторнинг электродвигател режимида ишлашига рухсат этилиши ва давомийлиги турбинанинг ишлаш шароитлари билан чегараланади ва турбинани ишлаб чиқарувчи-завод томонидан ёки меъёрий-техник ҳужжатларда аниқланади. 581. Номинал миқдордан паст қувват коэффициенти билан ва қайта қўзғатиш билан (индиктив квадрантида) синхрон компенсатор режимида генераторларнинг ўзоқ вақт ишлашига совитувчи муҳитнинг берилган параметрларида ўзоқ давомли рухсат этилган миқдоридан юқори бўлмаган қўзғатиш токида рухсат этилади. Генераторнинг синхрон компенсатор режимида ва тўлиқ қўзғатилмаслик билан ишлаётган синхрон компенсаторларда рухсат этилган реактив юкламаси завод йўриқномасига асосан, улар йўқ бўлганда эса махсус иссиқлик синовлари натижаларига асосан ўрнатилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling