I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
577. Ротор чўлғами бевосита совитиладиган турбогенераторнинг қўзғатиш занжири изоляция қаршилигининг чўқур пасайиши ҳақида сигнал пайдо бўлганда ёки ўлчаш йўли билан аниқланганда, у 1 соатдан ортиқ давом этмаслиги, ерга туташишда эса – зудлик билан заҳира қўзғатишга ўтказилиши шарт. Агар бунда изоляция қаршилиги тикланса генератор ишда қолдирилиши мумкин, агар у пасайган ҳолатда қолса, лекин ишлаб чиқариш-завод йўриқнома-ларида ёки бошқа меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган энг кичик миқдор чегарасидан юқори бўлса турбогенератор биринчи имкониятда, лекин 7 суткадан кеч бўлмаган муддатда таъмирга чиқарилиши шарт. Заҳира қўзғатиш тизими мавжуд бўлмаса ёки ундан фойдаланишнинг имконияти бўлмаса ҳамда заҳира қўзғатишда ишлаётганда изоляция қаршилигининг тушиши (энг кичик миқдор чегарасидан паст) давом этса турбогенератор 1 соат ичида разгрузка қилиниши, тармоқдан ўчирилиши ва таъмирга чиқарилиши шарт. Ротор чўлғами билвосита (косвенний) совитилувчи турбогенераторнинг қўзғатиш занжирида ер билан туташиш (изоляция қаршилиги 2 кОм ва ундан қуйи пасайишида) пайдо бўлганда у заҳира қўзғатишга 76 ўтказилиши шарт. Агар бунда ерга туташиш йўқолса генераторни ишда қолдиришга рухсат этилади. Ротор чўлғамида ерга туташиш аниқланганда турбогенератор биринчи имкониятдаёқ таъмирга чиқарилиши шарт. Таъмирга чиқарилгунча, корпусга ротор чўлғамининг турғун туташишида ротор чўлғамида иккиланган ерга туташишдан ҳимоя сигналига таъсир этиш ёки уни ўчириш йўли билан чиқарилиши шарт. Сигнал пайдо бўлганда турбогенератор зудлик билан разгрузка қилиниши ва тармоқдан ўчирилиши шарт. Агар иккиланган туташишдан ҳимоя кўзда тутилмаган бўлса ёки ишга киритилмаган бўлса, унда турбогенератор 1 соат ичида разгрузка қилиниши, тармоқдан ўчирилиши ва таъмирга чиқарилиши шарт. Қўзғатиш занжирида ерга туташиш билан турбогенератор ва синхрон компенсаторларнинг ишлаши таъқиқланади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling