I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
609. Электродвигател нагрузкаси, щетка аппарати, тебраниши, электродвигателни совитиш муҳити ва элементларининг температураси устидан назорат қилишни, подшипникларни (талаб этиладиган мой сатҳини ушлаш) ва совитилган ҳавони узатиш ускуналарини артишни, ҳамда электродвигателларни ишга қўшиш ва тўхтатиш операцияларини механизмларга хизмат кўрсатувчи цехнинг навбатчи ходимлари бажариши шарт. Совитиш камераси орқали ток ўтказувчи қисмлар ўтказилган ҳолатда, ушбу камера чегарасида совитиш схемаларини назорат қилишни ва унга хизмат кўрсатишни электроцех ходимлари бажариши шарт. 610. Одамлар билан бахтсиз ҳодиса содир бўлганда, электродвигателнинг корпусидан унинг ишга қўшувчи ва қўзғатувчи ускуналаридан тутун ёки олов чиққанда, юритилаётган механизм синганда электродвигателлар зудлик билан тармоқдан ўчирилиши шарт. Электродвигател қуйидаги ҳолатларда заҳира электродвигател ишга қўшилгандан сўнг (агар бор бўлса) тўхтатилиши шарт: изоляциянинг куйиш ҳиди пайдо бўлса; электродвигателнинг ёки механизмнинг тебраниши тезда тусатдан ошса; подшипниклар температурасининг рухсат этилмаган ўсишида; рухсат этилмаган миқдордан юқори перегрузкада (ўта юкланишда); электродвигателнинг шикастланиши хавфи пайдо бўлганда (сув тукилиши, буғланиш, меъёрдан бошқа шовқин пайдо бўлганда ва б.). 611. Қуввати 100 кВт дан юқори ўзгарувчан ток электродвигателларининг ҳамда технологик перегрузкаларда ишловчи механизмларнинг электродвигателлари учун статор токининг назорат қилиниши таъминланиши шарт. Ёқилғи таъминоти узатмаларининг, турбинанинг авариявий мой насосларининг ва вал зичланишларининг ўзгармас ток электродвигателларининг, уларнинг қувватидан қатъий назар якор токи назорат қилиниши шарт. 612. Иссиқлик автоматикаси ва ўлчашлар цехи хизмат кўрсатадиган зулфинларнинг электродвигателларидан ташқари, электродвигателларни профилактик синаш ва тамирлаш, тамирлашда уларни ечишни ва ўрнатишни электроцех ходимлари бажариши шарт. 80 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling