I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
617. 
Трансформаторлар ва реакторларнинг юқорида жойлашган (3 м ва ундан юқорида) қисмлари 
ХТҚ талабларига амал қилган ҳолда муқим (стационарний) нарвонлардан кўзатилиши шарт. 
 
618. 
Ёнғинни ўчиришнинг муқим воситалари, мой қабул қилгичлар (маслоприёмники), мойни 
чиқарувчи қисмлари (маслоотводы) ва мой йиғгичлар (малосборники) соз ҳолатда бўлиши шарт. 
Ёнғинни ўчириш тизимининг автоматик қўшилиши 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда синаб 
кўрилиши шарт. 
Барча қувурлар ечилишга қўлай бўлиши (разборные) шарт ва қатламлар туриб қоладиган участкаларини 
тозалаш бўйича ускуналари мавжуд бўлиши шарт. 1 йилда 1 марта мусбат температура мавсумида ёнғин 
ўчириш тизими, унинг ҳолатини текшириб кўриш кетма-кетлиги билан тўлиқ ҳажмда ишлатиб кўрилиши 
шарт. 
 
619. 
Ташқарига ўрнатилувчи трансформаторларнинг ва реакторларнинг бакларида станцион 
(нимстанцион) рақамлари кўрсатилиши шарт. Бундай рақамлар трансформатор пункт-ларининг ва 
камераларининг эшикларида ва ичида бўлиши шарт. 
Бир фазали трансформаторларнинг ва реакторларнинг бакларида фазаларнинг ранги кўрсатилиши шарт. 
Ташқарига ўрнатиладиган трансформаторлар ва реакторлар очиқ рангли бўёқ билан бўялиши ва мой 
таъсирига чидамли бўлиши шарт. 
 
620. 
Трансформаторлар (реакторлар) совитиш ускуналарининг электродвигателларига манба бериш
қоида бўйича, иккита манбадан берилиши, мажбурий мой циркуляцияси (айланиб оқиши) билан 
совитилувчи трансформаторлар учун эса – АВР қўлланиши билан амалга оширилиши шарт.
 
621. 
Трансформаторларнинг юклама остида кучланишини ростлаш ускунаси (РПН) автоматик 
режимда бошқариш орқали ишда бўлиши шарт. Трансформаторнинг кучланиш остида бўлган РПН 
ускунасини қўлда (дастак билан) қўшиб-ажратиш таъқиқланади. 
 
622. 
Трансформатор нимстанцияларини ва камераларини шамоллатиш барча меъёрий режимларда 
трансформаторларнинг ишлашини таъминлаши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling