I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
626. 
Ишламаётган трансформаторнинг (реакторнинг) кенгайтиргичидаги мой трансформатордаги 
(реактордаги) мой температурасига мувофиқ келувчи баландлик сатҳида бўлиши шарт. 
 
627. 
Номинал юкламада мойнинг юқори қатлами температураси (агар ишлаб чиқарувчи-завод 
йўриқномаларида бошқа температура кўрсатилмаган бўлса) ДЦ совитилувчи трансформаторларда ва 
реакторларда – 75 
о
С дан юқори бўлмаслиги; Д ва М мой билан табиий совитилувчи трансформаторларда 
– 95
о
С дан юқори бўлмаслиги; Ц совитилувчи
трансформаторларда мой совитгичга киришдаги мойнинг 
температураси 70
о
С дан юқори бўлмаслиги шарт. 
 
628. 
Трансформаторларнинг давомий ишлашига (қуввати номинал миқдордан катта бўлмаганда) 
чўлғамларнинг ҳар қандай шаҳобчаларида кучланиш ўша шаҳобча учун белгиланган номинал 
кучланишдан 10% юқори бўлганда рухсат этилади.
Нейтрали шаҳобчаланган автотрансформаторлар учун кучланишни ростлаш ёки ростловчи 
трансформаторлар кетма-кетлиги билан ишлашга мўлжалланганлари учун рухсат этилган кучланиш 
ошиши ишлаб чиқарувчи-завод томонидан аниқланиши шарт. 
 
629. 
Мойли трансформаторлар учун, агар шаҳобчалардаги кучланиш номинал миқдордан ошмаса, ҳар 
қандай чўлғамда шаҳобчаланган номинал токнинг 5% миқдорида ток бўйича узоқ вақт юклашга рухсат 
этилади. 
Бундан ташқари, трансформаторларнинг иш режимига боғлиқ ҳолда мунтазам юклашга рухсат этилади, 
унинг миқдори ва узоқ давомийлиги трансформаторни эксплуатация қилиш бўйича намунавий 
йўриқномада ва ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномаларида белгиланади. 
Автотрансформаторларда, уларнинг паст кучланишли чўлғамларига генератор, синхрон компенсатор ёки 
нагрузка уланган бўлса, юқори кучланиш чўлғамларининг умумий қисмидаги токни назорат қилиш 
ташкиллаштирилиши шарт. 
 
630. 
Авариявий режимларда трансформаторларни номинал токидан юқори миқдорда қисқа муддатли 
юқори юклашга, барча совитиш тизимларида олдинги юкламанинг миқдоридан ва узоқ давомийлигидан 
ва совитувчи муҳит температурасидан қатъий назар, қуйидаги чегараларда рухсат этилади:
Мойли тансформаторлар учун 
Ток бўйича перегрузка қилиш % 30 
45 
60 
75 
100 
Перегрузка давомийлиги, мин. 
120 
80 
45 
20 
10 
Қўруқ трансформаторлар учун
Ток бўйича перегрузка қилиш % 20 
30 
40 
50 
60 
Перегрузка давомийлиги, мин. 
60 
48 
32 
20 


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling