I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
631. 
Совитиш ускуналари авариявий ўчганда трансформаторнинг ишлаш шароитлари завод 
ҳужжатлари талаблари бўйича аниқланади. 
 
632. 
Трансформаторларнинг номинал юкламага қўшилиши қуйидаги ҳолатларда рухсат этилади: 
М ва Д совитиш тизимларида ҳавонинг ҳар қандай манфий температураларида; 
ДЦ ва Ц совитиш тизимларида атроф-муҳит температураси минус 25
о
С дан паст бўлганда. Бундан кўпроқ 
паст температурада трансформатор олдиндан тахминан 0,5 номинал юкламага қўшилиб, мой 
циркуляцияси тизимини қўшмасдан мойнинг температурасини - 25
о
С гача етказиш орқали қиздирилиши, 
шундан кейин мой тизимини циркуляциялаш тизими қўшилиши шарт. Авариявий ҳолатларда 
трансформаторларни атроф-муҳит температурасидан қатъий назар тўлиқ юкламага қўшилишига рухсат 
этилади; 
НДЦ, НЦ трансформаторлари чўлғамларида мой оқими йўналтирилган совитишли тизимларида завод 
йўриқномаларига мувофиқ бўлганда. 
82 


 
633. 
Трансформаторларнинг РПН қўшиб-ажратиш ускуналарини мойнинг юқори қатлами 
температураси минус 20
о
С ва ундан юқори (юкланган резисторли РПН ускуналари учун) ҳамда (токни 
чекловчи реакторли РПН ускуналари учун ҳамда таянч изоляторларида трансформатор бакидан 
ташқарида жойлашган, сунъий иситиш ускуналари билан жиҳозланган контакторли қўшиб-ажратувчи 
ускуналар учун) минус 45
о
С ва ундан юқори бўлганда қўшишга рухсат этилади. РПН ускуналарини 
эксплуатация қилиш ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномалари талабларига мувофиқ ташкиллаштирилиши 
шарт. 
 
634. 
Ҳар бир электр ускунаси учун юклама жадвалидан қатъий назар истеъмолчиларни манба билан 
таъминлаш ишончлилиги ва энергиянинг минимум исрофини ҳисобга олган ҳолда бир вақтда 
ишлайдиган трансформаторларнинг сони аниқланиши шарт. 
Кучланиши 10 кВ гача бўлган тақсимлаш электр тармоқларида максимал ва минимал юкламалар даврида 
юкламасини ва кучланишини ўлчаш ташкиллаштирилиши шарт. Ўлчашлар-нинг муддатларини ва 
даврийлигини энергетик объектнинг бош муҳандиси ўрнатади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling