643.
Трансформаторларни (реакторларни) профилактик синовдан ўтказиш “Электр қурилмаларини
синаш қоидалари ва меъёрлари” техник ҳужжатига мувофиқ ташкиллаштирилиши шарт.
§ 4. Тақсимлаш қурилмалари
644.
Барча турдаги ва кучланишдаги тақсимлаш қурилмаларининг (ТҚ) электр ускуналари номинал
параметрлари бўйича номинал режимларда, шунингдек қисқа туташувларда, кучланиш ошишларида ва
меъёрий перегрузкаларда ишлаш шароитларини қониқтириши шарт.
ТҚ га хизмат кўрсатувчи ходимда электр қурилмаларининг меъёрий ва авариявий шароитларида рухсат
этилган иш режимлари бўйича схемалар ва кўрсатмалар бўлиши шарт.
Кучланиши 500 кВ бўлган ТҚ муқим, кўчма ёки инвентар экранлар туридаги биологик ҳимоя воситалари
ҳамда индивидуал ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши шарт. 500 кВ ли ТҚ га хизмат кўрсатувчи
ходимда очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОРУ) майдонининг ер юзасидан 1,8 м баландликдаги электр майдон
кучланганлигининг тарқалиши харитаси бўлиши шарт.
645.
Электр қурилмаларининг изоляциялари синфи тармоқнинг номинал кучланишига, кучланиш
ошишидан ҳимояловчи ускуналар эса – электр қурилмасининг изоляция миқдорига мувофиқ бўлиши
шарт.
Атмосфераси ифлосланадиган жойларда электр қурилмалари жойлаштирилганда лойиҳалаш
босқичларида қўшимча ҳимоя чораларисиз изоляциялари уларнинг ишончли ишлашини таъминловчи
қурилмалар танланиши шарт.
Атмосфераси ифлосланган жойлардаги ифлосланишга чидамсиз изоляцияли қурилмаларни эксплуатация
қилишда изоляциянинг ишончли ишлашини таъминловчи чоралар бажарилиши шарт; ОТҚ да – ювишни,
тозалашни кучайтириш, гидрофобли (намланмайдиган) пасталар билан қоплаш; ёпиқ тақсимлаш
қурилмаларида (ЗРУ) – чангнинг ва зарарли газларнинг киришидан ҳимоялаш; ташқарида ўрнатилувчи
тақсимлаш қурилмаларида (КРУ) – шкафларни зичлаш, изоляцияларга гидрофобли паста билан ишлов
бериш ва қўлда ёки автоматик бошқариладиган электр иситкич ускуналарини ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |