I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
656. 
ЁТҚ камераларининг, ОТҚ ускуналарининг эшикларида ва ички деворларида, ташқи ва ички КТҚ 
нинг олд ва ички қисмларида, жамланмаларнинг ҳамда панел щитларининг олд ва орқа томонларида 
боғланмаларнинг тайинланишини ва диспетчерлик номланишларини кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт. 
ТҚ нинг эшикларида “Электр ускуналарида қўлланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синовдан 
ўтказиш қоидалари” техник ҳужжати талабларига мувофиқ огоҳлантирувчи белгилар бўлиши шарт. 
Сақлагичлар щитларида ва боғланмалар сақлагичларида эрувчи вставкаларнинг номинал токини 
кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт. 
Қурилмалар корпусларининг метал қисмларида фазаларнинг рангланиши белгиланган бўлиши шарт. 
 
657. 
ТҚ да кўчма заминлагичлар, бахтсиз ҳодисаларда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш 
бўйича воситалар, ҳимоя ва ёнғинга қарши воситалар бўлиши шарт. 
Тезкор-чиқиш бригадалари (ОВБ) хизмат кўрсатадиган ТҚ учун ОВБ да кўчма заминлагичлар, биринчи 
ёрдам кўрсатиш бўйича воситалар, ҳимоя ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари бўлиши мумкин. 
 
658. 
ТҚ ускуналарини тармоқдан узмасдан кўрикдан ўтказиш қуйидагича ташкиллаштирилиши шарт: 
ходимлар доимий навбатчилик қиладиган объектларда 1 суткада 1 мартадан кам бўлмаган муддатда
сутканинг қоронғу вақтларида разрядланишни, тожланишни аниқлаш учун – 1 ойда 1 мартадан кам 
бўлмаган муддатда; 
ходимлар доимий навбатчилик қилмайдиган объектларда – 6 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда. 
Табиий офатлардан (зилзила, тўфон, сел ва ш.ў.) сўнг ҳамда ноқулай об-ҳавода (кучли туман, ҳўл қор, 
музлаш ва ш.ў.) ёки ОТҚ нинг кучли ифлосланишида, ҳамда қисқа туташув натижасида қурилмалар 
ўчгандан кейин қўшимча кўрикдан ўтказиш ташкиллаштирилиши шарт. 
Барча аниқланган носозликлар ҳақида ёзилиши ва юқори тезкор диспетчерга ва муҳандис-техник ходимга 
хабар берилиши шарт. Носозликлар қисқа вақт ичида бартараф этилиши шарт. Ток ўтказгичларни 
(токопроводов) ташқи кўрикдан ўтказиш электростанцияларда ҳар куни ўтказилиши шарт. Қобиқнинг 
бўёғи ўзгарганда ток ўтказгич (токопровод) ўчирилиши шарт. 
Выключателлар ва разъединителлар бошқарув шкафларининг юқори қисми 2 м ва ундан баландда 
жойлашган бўлса, муқим хизмат кўрсатиш майдончалари бўлиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling