I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
646. ЁТҚ хонасининг ички ҳаво температураси ёз вақтида 40 о С дан юқори бўлмаслиги шарт. Ун-дан ошган ҳолатда қурилмаларнинг температурасини ёки ҳавони совитиш учун чоралар кўрилиши шарт. Элегазли изоляцияли комплект тақсимлаш қурилмалари (КРУЭ) хоналарининг температураси ишлаб чиқарувчи-заводнинг эксплуатация қилиш техник ҳужжатлари талаблари меъёрида бўлиши шарт. 647. ЁТҚ хонасига, КТҚ камераларига ҳайвонлар ва қушлар кирмаслигининг чоралари кўрилиши шарт. Полнинг қопламаси шундай бўлиши керакки, бунда цемент чанги пойдо бўлмаслиги шарт. ТҚ сидаги КРУЭ ячейкалари ўрнатилган хонада, ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун хоналар бошқа хоналардан ва кўчадан ажратилган бўлиши шарт. Деворлари, поли ва шифти чанг ютмайдиган бўёқ билан бўёқланиши шарт. КРУЭ хоналарини тозалаш намлаш ёки вакуум усуллари орқали бажарилиши шарт. Хоналар, ҳавони пастки қисмдан узатувчи-сўрувчи шамоллатгичлар (приточно-вытяжной вентиляцией) билан жиҳозланиши шарт. Шамоллатиш учун келувчи ҳаво хонага чанг киришининг олдини олувчи фильтрлар орқали ўтиши шарт. КРУЭ ячейкалари жойлашган хоналар элегазнинг рухсат этилмаган концентрацияси ҳақида сигнал берувчи қурилмалар билан ва узатувчи-сўрувчи шамоллатгични автоматик ишга туширувчи ускуналар билан жиҳозланиши шарт. 648. ТҚ нинг ток ўтказувчи қисмлари ва дарахтлар орасида қоплаш (перекрытия) имконияти пайдо бўлмайдиган масофа бўлиши шарт. 649. ОТҚ ва ЁТҚ нинг кабел каналлари ва ерусти лотоклари ёнмайдиган плиталар билан ёпилиши шарт, кабел каналларидан, қаватларидан кабелларнинг чиқиш жойлари ва кабел булма (отсек) лари орасидаги кабел ўтиш жойлари ёнмайдиган материаллар билан зичланиши шарт. Тунеллар, ертўлалар, каналлар тоза ҳолатда сақланиши, дренаж ускуналари сувни ҳеч қандай тўсиқсиз чиқариб ташлаши таъминлаши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling