I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
679. 
Иссиқлик электр станцияларида 1-2 йилда 1 марта батареяларнинг ҳақиқий сиғимини аниқлаш 
учун назорат разрядлаш бажарилиши шарт. Назорат разрядлашда бажарилаётган разрядлаш режимлари 
учун ишлаб-чиқарувчи завод йўриқномасида белгиланганидан ортиқ сиғимни батареядан олиш 
таъқиқланади. 
Нимстанцияларда ва ГЭС ларда 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ток силкиниш-ларидан 
(толчок тока) кучланишнинг тушиши бўйича батареяларнинг ишга яроқлилиги текширилиши шарт
назорат разрядлаш эса зарур бўлганда бажарилади. Берилган чегараларда разрядлаш охирида шиналарда 
кучланишни таъминлаш учун элементлар сони ерарли бўлмаган ҳолатларда бажарилаётган разрядлаш 
режимига мувофиқ сиғимдан 50-70 % чегарада сиғимни олишга ёки асосий элементларнинг бир қисмини 
разрядлашга рухсат этилади. 
Ҳар бир разрядлашда ток миқдори бир хил бўлиши шарт. Назорат разрядлашда ўлчов натижалари 
разрядлашнинг аввалги ўлчов натижалари билан таққосланиши шарт. Батареяларни ўша турдаги 
батареялар учун максимал ток миқдоридан юқори бўлмаган ток билан зарядлашга ва разрядлашга рухсат 
этилади. 
Зарядлашда электролит температураси назорат қилиниши ва ўша батарея учун рухсат этилган максимал 
миқдордан ошмаслиги шарт. 
 
680. 
Батареяларнинг ҳақиқий сиғими номинал миқдоридан 80 % паст миқдорда камайганида тиклаш 
ва режали алмаштириш бўйича чоралар кўрилиши ёки капитал таъмир ўтказилиши шарт. 
 
681. 
Электростанцияларда АБ хоналарини узатувчи-сўрувчи шамоллатгичлар билан шамоллатиш 
батареяларда зарядлаш бажарилишидан аввал қўшилиши ва газларни тўлиқ ҳайдагандан сўнг, лекин 
зарядлаш тугагандан кейин 1,5 соат ўтгандан кейин ўчирилиши шарт. 
Нимстанцияларда АБ хоналаридаги шамоллатиш тизимларини эксплуатация қилиш тартиби, ҳақиқий 
шароитларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий йўриқномада аниқланиши шарт. 
АБ хоналари, электролитга 2,3 В гача кучланиш бериб доимий зарядлаш остида зарядлашда ва 
тенглаштирувчи зарядлаш режимларида маҳаллий йўриқномага мувофиқ шамоллатилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling