I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
674. 
ТҚ электр ускуналарини синовдан ўтказиш “Электр қурилмаларини синаш қоидалари ва 
меъёрлари” техник ҳужжатига мувофиқ ташкиллаштирилиши шарт. 
§ 5. 
Муқим аккумулятор ускуналари 
 
675. 
Аккумулятор ускуналари эксплуатация қилинаётгада уларнинг узоқ ишончли ишлашини ҳамда 
меъёрий ва авариявий режимларда ўзгармас ток шиналарида керакли кучланиш миқдорини таъминлаши 
шарт. 
 
676. 
Янги ўрнатилган ёки капитал таъмирдан акумуляторларни қабул қилишда 10 соатли разрядлаш 
(зарядсизлаш) токида батареялар сиғими, қўйилган электролитларнинг сифати зарядлаш ва разрядлаш 
охирида элементларнинг кучланиши, ҳамда ерга нисбатан батареяларнинг изоляция қаршилиги 
87 


текширилиши шарт. Батареялар, уларнинг номинал сиғими 100% га етгандан кейин эксплуатацияга 
киритилиши шарт.
 
677. 
Аккумулятор батареялари (АБ) доимий зарядлаш остида режимида эксплуатация қилиниши 
шарт. СК (ҚК) туридаги батареялар учун зарядлаш ости кучланиши элементларда 2,2±0,05 В ни, СН ҚН) 
туридаги батареялар учун элементларда 2,18±0,04 В ни ташкил этиши шарт. Зарядлаш ости кучланиши 
ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномаси талабларига мувофиқ аккумулятор хонасининг температурасига 
боғлиқ ҳолда ўзгартирилиши шарт. 
Зарядлаш ости ускунаси номинал кучланиши 2% дан ошмайдиган оғиш билан батарея шиналаридаги 
кучланишни ростлашни таъминлаши шарт. 
Батареяларнинг доимий ишда фойдаланилмайдиган қўшимча элементлари бўлак зарядлаш ости 
ускунасидан доимий зарядлаш ости режимида эксплуатация қилиниши шарт. 
 
678. 
Кислотали батареялар разрядланиши машғулотсиз эксплуатация қилиниши шарт. Батареяларда 1 
йилда 1 марта тенглаштирилувчи зарядлаш ўтказилиши шарт.
Суюқ электролитли аккумуляторлар батареяларида тенглаштирувчи зарядлаш дистилляцияланган сув 
билан ҳар бир тўлдирилишида элементда 2,3 В дан кичик бўлмаган кучланишда 2 соат ичида 
бажарилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling