I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
669. 
Ҳаво выключателларидаги изоляторларнинг (кўрсатгичлари бор выключателлар учун) ички 
қисмида шамоллатиш даврий бўлиши шарт. 
 
670. 
КТҚ ва ЁТҚ хоналарида элегаз концентрациясини назорат қилиш пол сатҳидан 10-15 см 
баландликда ўрнатилган махсус асбоблар ёрдамида бажарилиши шарт. 
Хонадаги элегаз концентрацияси аппаратларни ишлаб чиқарган-завод йўриқномаларида ва ҳаракатдаги 
Ўзбекистон Республикаси санитария меъёрларида кўрсатилган рухсат этилган меъёрлардан ошмаслиги 
шарт. 
 
671. 
Выключателлар ва уларнинг юритмалари узилган ва қўшилган ҳолатларини кўрсатувчи 
кўрсатгичлар (указателями) билан жиҳозланиши шарт. 
Ростланган юритмали выключателларда ёки выключателнинг бевосита яқинида жойлашган ва ундан 
бутунлай кўриниши мумкин бўлмаган тўсиқ (девор) билан ажратилмаган юритмали выключателларда – 
выключателда ёки юритмада битта кўрсатгич ўрнатилишига рухсат этилади. Ташқи контактлари 
қўшилган ҳолатини аниқ кўрсатувчи выключателларда, выключателда ва ростланган ёки девор билан 
ўралган юритмасида кўрсатгичнинг бўлиши шарт эмас.
Разъединителлар заминлаш пичоқларининг, отделителларнинг, қисқа туташтиргичларнинг ва бошқа 
аппаратларнинг, аппаратлардан девор билан ажратилган юритмаларида узилга ва қўшилган ҳолатларини 
кўрсатувчи кўрсатгичлар бўлиши шарт. 
 
672. 
Вакуумли ёй ўчириш (дугогасительные) камералари (КДВ) выключателларни ишлаб чиқарувчи-
завод йўриқномаларида ўрнатилган ҳажмларда ва муддатларда синовдан ўтказилиши шарт. Амплитуда 
қиймати 20 кВ дан ортиқ бўлган юқори кучланиш билан КДВ ларни синашда ҳосил бўладиган рентген 
нурларидан ходимларни ҳимоялаш учун экрандан фойдаланиш зарур. 
 
673. 
ТҚ ускуналарининг биринчи жорий ва ўрта таъмирланиши ишлаб чиқарувчи-завод техник 
ҳужжатларида кўрсатилган муддатларда бажарилиши шарт. 
ТҚ ускуналарининг кейинги таъмирланиши қуйидагича бажарилиши шарт: 
мойли выключателлар – 6 – 8 йилда бир марта (таъмирлараро даврда уларнинг характеристикалари 
назорат қилинганда); 
юклама (нагрузка) выключателлари, разъединителлар, заминлаш пичоқлари – 4 – 8 йилда 1 марта 
(конструктив хусусиятидан келиб чиққан ҳолда); 
ВВН-110, 220 кВ ва ВВШ-110 кВ русумли ҳаво выключателлари – 5 йилда 1 марта;
бошқа турдаги ҳаво выключателлари – 4 – 6 йилда 1 марта; 
ВМТ-110, 220 кВ серияли кам мойли выключателлар – 10 йилда 1 марта (ўчирилган токлар йиғиндиси 
100 кА дан ортиқ бўлмаганда мой алмаштирилиши керак); 
вакуумли ва элегазли выключателлар - ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномалари талабларига мувофиқ;
очиқ пичоқли отделителлар ва қисқа туташтиргичлар ҳамда уларнинг юритмалари -2-3 йилда 1 марта; 
компрессорлар – 2 – 3 йилда 1 марта. 
Энергетика тизими диспетчери тасарруфида бўлган боғланмалар бўйича таъмирлаш даврийлигини 
ўзгартиришни энергетика тизими бошқарув органи қарорига асосан, қолган боғламлар бўйича – 
энергетик объектнинг бош муҳандиси қарорига асосан бажарилади. 
ТҚ ускуналарини жорий таъмирлаш ҳамда уларнинг ҳаракатини текшириш (опробование-ишга қўшиб 
кўриш) заруриятга кўра, энергетик объектнинг бош муҳандиси белгилаган муддатларда бажарилиши 
шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling