I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
722.
Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар ҲЛ билан автомобил йўл-ларининг 
кесишган жойларида ўрнатилган юкларнинг габаритларини (ўлчамларини) чекловчи йўл белгиларининг 
созлиги устидан кузатув олиб боришлари шарт; 500 кВ ли ҲЛ сининг автомобил йўллари билан кесишган 
жойларида ўрнатилган йўл белгилари ва ушбу ҲЛ сининг қуриқланиш зоналаридаги транспорт 
воситаларининг тўхташини таъқиқловчи йўл белгиларининг созлиги устидан кузатув олиб бориши шарт. 
ҲЛ билан темирйўл йўллари, улар бўйича ўлчамсиз (негабаритных) юклар ва кранларнинг ҳаракат 
қилиши мумкин бўлган, кесишган жойларда ўрнатилган баландлик дарвозаларининг созлиги устидан 
кузатув олиб бориши шарт.
ҲЛ уларнинг тасарруфида бўлган электр тармоқларини эксплуатация қилувчи корхоналар-нинг тавсияси 
бўйича юқорида кўрсатилган белгиларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш автомобил йўллари ва 
темирйўл йўллари тасарруфида бўлган ташкилотлар томонидан бажарилади. 
 
723. 
ҲЛ ларини эксплуатация қилишда уларни даврий ва навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш 
ташкиллаштирилиши шарт. Даврий кўрикдан ўтказиш жадваллари электр тармоқларини эксплуатация 
қилувчи корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши шарт. 
Ҳар бир ҲЛ сининг бутун узунлиги бўйича даврий кўрикдан ўтказиш 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаслиги 
шарт. Бундан ташқари муҳандис-техник ходим томонидан 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда 
айрим ҲЛ лари (ёки уларнинг участкалари) танлов асосида кўрикдан ўтказилиши, капитал таъмирлашга 
кирувчи барча ХЛ эса тўлиқ ҳолатда кўрикдан ўтказилиши шарт. 
Кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган ҲЛ ларида ва уларнинг хизмат муддати 20 йил ва ундан кўп 
бўлган участкаларида ёки сурункали ифлосланиш зоналаридан ўтувчи ҳамда очиқ жойлар бўйича ўтувчи 
участкаларида қисқичлардаги (зажимах) ва масофавий распоркалардаги симларни ва тросларни танлов 
асосида юқоридан (верховые) кўрикдан ўтказиш 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда бажарилиши 
шарт; бошқа 35 кВ ва ундан юқори бўлган ҲЛ ларида (участкаларида) - 10 йилда 1 мартадан кам 
бўлмаган муддатда бажарилиши шарт. 
0,38 – 
20 кВ ли ҲЛ ларида юқоридан (верховые) кўрикдан ўтказиш зарурият пайдо бўлганда бажарилиши 
шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling