I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
726. 
ҲЛ ни кўрикдан ўтказишда ва текширув ҳамда ўлчашлар бажарилганда аниқланган носозликлар 
ҲЛ ни эксплуатация қилиш ҳужжатларида белгиланиши ва уларнинг характеридан келиб чиққан ҳолда 
қисқа муддатда ёки техник хизмат кўрсатиш ўтказилганда, ёки ҲЛ ни капитал таъмирлашда бартараф 
этилиши шарт. 
 
727. 
ҲЛ ни капитал таъмирлаш электр тармоқларини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош 
муҳандиси қарори бўйича, темир-бетонли ва метал таянчли ҲЛ – 10 йилда 1 мартадан кам бўлмаган 
муддатда, ёғоч таянчли ҲЛ – 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда бажарилиши шарт. 
 
728. 
ҲЛ нинг таянчларини ва бошқа элементларини ҳамда таянчларни тупроққа маҳкамлаш 
усулларини конструктив ўзгартириш, фақат техник ҳужжатлар, лойиҳа институти билан келишув ва 
электр тармоқларини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош муҳандиси рухсати мавжуд бўлганда 
бажарилиши шарт. 
 
729. 
Қишлоқ хужалиги майдонларидан ўтувчи ҲЛ ни режали таъмирлаш, техник қайта қуриш, 
реконструкция қилиш ва такомиллаштириш, ердан фойдаланувчилар билан келишган ҳолда, ҳамда қоида 
бўйича, ушбу майдонлар қишлоқ хужалиги маҳсулотлари билан банд бўлмаган даврда ёки ушбу 
маҳсулотларнинг сақланиши имкониятлари таъминланганда бажарилиши шарт. 
ҲЛ ишлашидаги бузилишларнинг олдини олиш ва бундай бузилишларнинг оқибатларини бартараф этиш 
бўйича ишлар йилнинг ҳар қандай вақтида ердан фойдаланувчилар билан келишмасдан, лекин 
бажариладиган ишлар ҳақида уларга хабар бериш йўли билан бажарилиши мумкин. 
Юқорида кўрсатилган ишларни бажаргандан кейин, электр тармоқларини эксплуатация қилувчи корхона 
ер майдонларини мақсадли тайинланиши бўйича улардан фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириши 
ҳамда ишни бажаришда келтирилган зарарларни ердан фойдаланувчига тўлаши шарт. 
 
730. 
Симлари биргаликда осилган ҲЛ ни эксплуатация қилувчи ташкилотлар режали таъмирлашни 
ўзаро келишилган муддатларда бажаришлари шарт. Авариявий ҳолатларда таъмирлаш ишларини бошқа 
томонни (линиянинг, оптик толали яшиндан ҳимояловчи троссларнинг ҳам эгасини) олдиндан хабар 
бериш йўли билан бажарилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling