I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
736. 
Кабел иншоатларида кабелларнинг иссиқлик иш режимилари, ҳавонинг температурасини ва 
шамоллатиш қурилмаларининг ишлашини мунтазам назорат қилиш ташкиллаштирилиши шарт. 
Ёз вақтида кабел тунеллари, каналлари ва шахталари ичидаги ҳаво температураси ташқи ҳаво 
температурасига нисбатан 10°С дан юқори бўлган даражадан ошиб кетмаслиги шарт. 
 
737. 
Авариядан кейинги режим даврида кучланиши 10 кВ гача бўлган кабел линияларини ток бўйича 
юклашга рухсат этилади, бунда мой шимдирилган қоғоз изоляцияли кабеллар учун – 30 %, полиэтилин ва 
поливинилхлорид изоляцияли кабеллар учун – 15 %, резина изоляцияли ва вулканизация қилинган 
полиэтилин изоляцияли кабеллар учун 18 % га узоқ вақт рухсат этилган юкламанинг давомийлилиги 1 
суткада 6 соатдан ошмаслиги ва 5 сутка ичида, лекин 1 йилда 100 соатдан кўп бўлмаслиги, агар юклама 
қолган давр ичида узоқ рухсат этилган юкламадан ошиб кетмаса рухсат этилади. 
Эксплуатацияда 15 йилдан ортиқ вақт бўлган кабелларда ток бўйича юклаш 10 % дан ошмаслиги шарт. 
Кучланиши 20 ва 35 кВ ли шимдирилган қоғоз изоляцияли кабел линияларини юклашга рухсат 
этилмайди. 
Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган кабел линияларини юклаш меъёрий-техник ҳужжатлар асосида 
бажарилиши шарт. 
 
738. 
Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган мой тўлдирилувчи линиялари ёки уларнинг 
секциялари учун жойлашишига қараб мой босимининг рухсат этилган ўзгартириш параметрлари 
ўрнатилиши шарт. Ушбу ўлчамлардан чекинишлар бўлганда кабел линияси ўчирилиши шарт ва уни 
қўшишга фақат бузилишнинг сабаби аниқлангандан ва бартараф этилгандан кейин рухсат этилади. 
 
739. 
Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган мой тўлдирилувчи кабел линиялари мойдан намуна 
олиш, ҳамда пластмасса изоляцияли кабелларнинг муфтаси суюқлигидан намуна олиш янги кабел 
линиясини ишга қўшишдан олдин, ишга қўшилгандан сўнг, кейин 3 йилда ва кейинчалик ҳар 6 йилда 1 
марта олиниши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling