I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
764. Тез ҳаракат қилувчи релели ҳимоялар ва выключателлар ишламай қолганда заҳиралаш ускуналари (УРОВ) мавжуд бўлганда линияларни, шиналарни ва қурилмаларни таъмирдан кейин ёки кучланишсиз турган ҳолатидан қўшишдаги барча операциялар ҳамда разъединителларни ва ҳаво выключателларини қўшиб-ажратиш бўйича операциялар ушбу ҳимояларни ишга киритган ҳолатда олиб борилиши шарт. Агар операцияларни ўтказиш вақтида ушбу ҳимоялардан бири ишга киритилмаган бўлса ёки ҳаракат принципи бўйича ишлашдан чиқарилган бўлса, заҳира ҳимоя-ларига тезланиш (ускорения) киритилиши ёки селектив бўлмасада, лекин доимий ҳимоядек ҳаракатланиш вақти билан вақтинчалик ҳимоя бажарилиши зарур. 765. Кучланиши 60 В дан юқори бўлган электр боғланган иккиламчи занжирларнинг ҳамда электр боғланмаган (ўлчаш занжирлари, тезкор (оператив) ток занжирлари, сигнализация занжирлари) ҳар хил занжирлараро изоляция қаршиликлари ерга нисбатан ҳар бир боғланишларда 1 МОм дан кичик бўлмаган чегарада ушланиши шарт. Бўлак манбадан ёки бўлувчи трансформаторлардан манба олувчи кучланиши 60 В ва ундан паст бўлган ишчи кучланишга ҳисобланган иккиламчи занжирларнинг изоляция қаршиликлари 0,5 МОм дан кичик бўлмаган миқдорда ушланиши шарт. Изоляция қаршилиги биринчи ҳолатда 1000-2500 В, иккинчи ҳолатда эса – 500 В кучланишли мегаомметр билан ўлчаниши шарт. Кучланиши 24 В ва ундан кичик бўлган микроэлектрон базали РҲА ускуналарининг изоляция қаршилигини ўлчаш ишлаб чиқарувчи-завод кўрсатмаларига мувофиқ бажарилади. Агар бундай кўрсатма йўқ бўлса, унда кучланиши 15 В гача бўлган омметр билан бу занжирларда туташув йўқлиги текширилади. Иккиламчи занжирларнинг изоляцияларини текширишда ушбу ускуналар шикастланиш-ларининг олдини олиш учун мувофиқ йўриқномаларда кўзда тутилган тадбирлар қўлланилиши шарт. 766. Монтаж қилингандан сўнг қўшишда ва ерга нисбатан изоляция қаршилигини биринчи марта профилактика синовида РҲА нинг электр боғлиқ занжирлари ва ҳар бир боғланишнинг барча бошқа иккиламчи занжирлари, ҳамда кучланиши 60 В ва ундан кичик бўлган занжирларнинг элементларидан ташқари, битта панел чегарасида жойлашган электр боғлиқ бўлмаган занжирлари ўзгарувчан токнинг 1000 В кучланиши билан 1 минут ичида синовдан ўтказилиши шарт. Бундан ташқари 1000 В кучланишда 1 минут ичида толалараро туташув жиддий оқибат-ларга олиб келиши мумкинлиги юқори бўлган занжирлардаги (газли ҳимоя занжирлари, тезкор ток манбаи сифатида фойдаланилаётган конденсаторлар занжирлари, номинал токи 1 А миқдори-даги ток трансформаторларининг иккиламчи занжирлари ва ш.ў.) назорат кабелларининг толалараро изоляциялари синовдан ўтказилиши шарт. РҲА занжирларининг изоляцияси кейинги эксплуатация қилишда (кучланиши 60 В ва ундан кичик бўлган занжирлардан ташқари) ўзгарувчан токнинг 1000 В кучланиш билан 1 минут ичида мегаомметр ёки махсус ускуналар қўллаган ҳолда 2500 В ростланган кучланиш билан профилактика-тиклашда синовдан ўтказилиши шарт. Кучланиши 60 В ва ундан кичик бўлган РҲА занжирларининг изоляциясини синовдан ўтказиш ушбу Қоиданинг 765-бандига асосан уларни ўлчаш жараёнида бажарилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling