I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
774. 
РҲА панелларидаги ва шкафларидаги, синов блоклари қопқоқларидаги қўшиб-ажратувчи 
ускуналар ҳолатининг тўғрилигини назорат қилишда: 
бошқарув ва ҳимоя занжирларидаги сақлагичларнинг ҳамда автоматик выключателларнинг созлигини 
назорат қилишни; 
аппаратлардаги ва ташқи сигнализация ускуналари ва асбоблари панелларидаги (шкаф-ларидаги) мавжуд 
кўрсаткичлар бўйича РҲА ускуналарининг ишлашини назорат қилишни; 
выключателларни ва бошқа аппаратларни ишлатиб кўришни; 
юқори частотали ҳимояларнинг сигналларини алмашлашни; 
98 


телеўчиришдаги юқори частотали ускуналарнинг, автоматика каналларидаги паст частотали 
аппаратураларнинг, аварияга қарши автоматикадаги юқори частотали аппаратларнинг назорат қилинувчи 
параметрларини ўлчашни; 
шина ҳимояларини ва кириш (ввод) изоляцияларини назорат қилувчи ускуналарнинг тенг бўлмаган 
(небаланс) токларини ўлчашни; 
кучланиш трансформаторларининг очиқ учбурчак уланишларидаги тенг бўлмаган (небаланс) 
кучланишларини ўлчашни; 
автоматик қайта қўшиш (АПВ), заҳирани автоматик қўшиш (АВР) ускуналарини ва сақлаб қолувчи 
асбобларни (фиксирующих приборов) ишлатиб кўришни; 
автоматик осциллографларнинг соатларини ишлатишни ва ш.ў. бошқаларни тезкор ходим амалга 
ошириши шарт. 
Назорат қилиш ва ишлатиб кўриш даврийлиги, ишлатиб кўрилиши керак бўлган аппарат ва 
ускуналарнинг рўйхати, ҳамда меъёрлардан оғишлар аниқланганда ходимларнинг ҳаракат қилиш тартиби 
маҳаллий йўриқномаларда белгиланиши шарт. 
 
775. 
Электростанциянинг электротехник лабораторияси ва энергетик объектнинг РҲА хизмати 
ходимлари барча бошқарув панелларини ва пультларини, релели ҳимоя, электроавтоматика, сигнализация 
панелларини даврий кўрикдан ўтказишлари шарт, бунда асосий эътиборни қўшиб-ажратувчи ускуналар 
(рубильникларнинг, бошқариш калитларининг, накладка-ларнинг ва бошқаларнинг) ва синов блоклари 
қопқоқлари ҳолатларининг тўғрилигига, уларнинг ҳолати электр қурилмаларнинг схемаларига ва иш 
режимига мувофиқ эканлигига қаратишлари шарт. 
Кўрикларнинг даврийлигини энергетик объектнинг раҳбарияти белгилаши шарт. 
РҲА хизмати ходимлари томонидан даврий кўрикдан ўтказилишидан қатъий назар тезкор ходимлар РҲА 
панелларидаги ва шкафларидаги, синов блоклари қопқоқларининг қўшиб-ажратувчи ускуналар 
ҳолатларининг тўғрилиги учун, ҳимоя ва бошқарув занжирларидаги сақлагичларнинг ёки автоматик 
выключателларнинг созлиги учун жавобгардир. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling