Носимметрик ва нейтрал силжиши кучланиларини кўрсатилган миқдорларигача
пасайтириш ерга
нисбатан тармоқ фазаларининг сиғимларини тенглаштириш (тўғрилаш) орқали амалга оширилиши шарт
(фазалар сиғимларининг ҳолатини ўзгартириш ҳамда линиянинг фазалари ўртасида юқори
частотали
алоқа конденсаторларини тенг тақсимлаш орқали).
Тармоқларга юқори частотали алоқа конденсаторларини ва айланувчи машиналар чақмоқ ҳимояси
конденсаторларини қўшишда ерга нисбатан фазалар носимметрик сиғимларининг
рухсат этилган
миқдорлари текширилиши шарт.
Нейтрал силжиши кучланишининг кўрсатилган миқдорларидан ошишига олиб келиши мумкин бўлган
ҳаво ва кабел линияларини фазалар бўйича қўшиш ва ўчириш таъқиқланади.
805. 6-
10 кВ ли тармоқларда, қоида бўйича, компенсация токларини автоматик ростлашли бир
текисда
ростланувчи ёйни ўчирувчи реакторлар қўлланилиши шарт.
Токи қўлда ростланувчи ёйни ўчирувчи реакторлар қўлланганда ростлаш кўрсаткичлари
компенсация
ростланиши бузилишини ўлчагичлар бўйича аниқланиши шарт. Агар бундай асбоб йўқ бўлса, ростлаш
кўрсаткичлари нейтрал силжиши кучланишини ҳисобга олган ҳолда
ерга туташув токини, сиғим
токларини ва компенсация токларини ўлчаш натижалари асосида танланиши шарт.
806.
Вакуумли выключателли ускуналарда, қоида бўйича, коммутацион
кучланиш ошишидан
ҳимоялаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган бўлиши шарт. Кучланиш ошишидан ҳимоялашдан воз
кечиш асосланган ҳолда бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: