I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
809. 
110 кВли ва ундан юқори кучланишли тармоқларда 110-220 кВли трансформаторларнинг 
чўлғамлари нейтралларини заминлаштириш ҳамда релели ҳимоянинг ва тизим автоматикасининг 
ҳаракатини танлаш шундай амалга оширилиши шартки, бунда ҳар хил тезкор ва автоматик ўчиришларда 
тармоқ участкалари нейтраллари заминланган трансформаторсиз ажралиб қолмаслиги зарур. 
Изоляция миқдори линия киришининг изоляция миқдорига нисбатан паст бўлган трансформаторларнинг 
нейтралларини кучланиш ошишидан ҳимоялаш вентилли разрядниклар ёки кучланиш ошишини 
чегарагичлар орқали амалга оширилиши шарт. 
 
810. 110-
500 кВли тармоқларда тезкор қўшиб-ажратишларда ва авариявий режимларда қурилмалар-
даги саноат частотасининг (50 Гц) кучланиши ошиши ушбу Қоиданинг № 1-сонли илова, 6-жадвалда 
кўрсатилган миқдорлардан юқори бўлмаслиги шарт. Кўрсатилган миқдорлар бошқа частота этувчининг 
синусоидасига 50 Гц қўйилиши орқали ҳосил қилинган кучланиш амплитудасига ҳам жорий этилади. 
Ушбу Қоиданинг № 1-сонли илова, 6-жадвалда касрнинг бўлинувчилари сифатида фаза-ер изляцияси 
учун ишчи фазадаги энг катта кучланишнинг амплитудаси қийматларидаги миқдорлари кўрсатилган. 
Фаза-фаза изоляцияси учун миқдорлар фақат куч трансформаторларига, шунтловчи реакторларга ва 
электромагнитли кучланиш трансформаторларига ҳамда учта қутбли битта бакда ёки битта рамада 
103 


жойлашган уч қутбли аппаратларга тегишлидир. Бунда аппаратлар учун 1,6; 1,7 ва 1,8 қийматлар фақат 
110 ва 220 кВли аппаратларнинг ташқи фазалараро изоляциясига тегишлидир.
Ушбу Қоиданинг № 1-сонли илова, 6-жадвалда келтирилган иккита қиймат оралиғида кучланиш ошиши 
узоқ вақт t давом этганда, рухсат этилган кучланиш ошиши ушбу кўрсатилган узоқ давом этишнинг 
иккита миқдоридан катта миқдорга тенг. 0,1< t < 0,5c бўлганда U 1с+0,3 (U 0,1с – U 1с) тенг бўлган 
кучланиш ошишига рухсат этилади, 
бу ерда, U 1с ва U 0,1с – мувофиқ равишда 1 ва 0,1 с вақтларда рухсат этилган узоқ вақт кучланиш 
ошиши.
Бир нечта турдаги қурилмаларга кучланиш ошиши бир вақтда таъсир этганда бутун электр 
ускуналари учун рухсат этилган қиймат бўлиб, ушбу турдаги қурилмалар учун меъёрланган 
қийматлардан энг қуйи қиймати ҳисобланади. 
1200 с давом этадиган кучланиш ошиши сони 1 йилда 50 тадан кўп бўлмаслиги шарт. 20 с давом 
этадиган кучланиш ошиши сони электр ускуналарининг давлат стандартларида кўрсатилган хизмат 
қилиш муддатларида ёки агар хизмат қилиш муддатлари кўрсатилмаган бўлса, унда 25 йилда 100 тадан 
кўп бўлмаслиги шарт. Бунда 20 с давом этувчи кучланиш ошиши сони бир йилда 15 мартадан кўп 
бўлмаслиги ва 1 сутка ичида 2 тадан кўп бўлмаслиги шарт. 
Узоқ давом этиши 1200 с ва 20 с бўлган 2 та кучланиш ошиши ўртасидаги оралиқ вақт 1 соатдан кам 
бўлмаслиги шарт. Агар 1200 с ли узоқ давомли кучланиш ошиши икки марта (бир соат вақт оралиғида) 
содир бўлган бўлса, унда яқин 24 соат ичида кучланиш ошишининг 3-марта содир бўлишига агар ава-
риявий вазият талаб этган ҳолатдагина, лекин 4 соатдан эрта бўлмаган вақтда рухсат этилиши мумкин. 
Узоқ давомийлиги 0,1 с ва 1 с бўлган кучланиш ошиши сони чегараланмайди. Вентилли разрядниклар 
учун ҳам кучланиш ошиши чегараланмайди. 
Кучланиш ошишининг рухсат этилган миқдоридан юқори ошишини бартараф этиш учун маҳаллий 
йўриқномаларда ҳар бир 220-500 кВли ва 110 кВли катта узунликдаги электр ўзатиш линияларини қўшиш 
ва ўчириш бўйича операциялар тартиби кўрсатилиши шарт. 220-500 кВли линиялар ва кучланиш ошиши 
энг юқори ишчи кучланишдан 1,1 баробар миқдордан кўп бўлган 110 кВли линиялар учун кучланиш 
ошишидан ҳимояловчи релели ҳимоялаш қўлланиши кўриб чиқилиши шарт. 
Схемаларда, шу жумладан режали қўшишларда 1,1 баробар миқдордан кўп бўлган кучланиш ошиши 
мумкин бўлган автоматик ўчиришларда эса кучланиш ошиши энг юқори ишчи кучланишидан 1,4 баробар 
миқдордан кўп бўлган ишга қўшиш схемаларида кучланиш ошишининг рухсат этилган миқдоригача ва 
узоқ давомийлигигача чегараловчи автоматикани кўриб чиқиш тавсия этилади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling