I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

§ 12. Ёритиш 
 
811. 
Ишчи, авариявий ва қутқарув (эвакуацион) ёритиш барча хоналарда, иш жойларида ва очиқ 
ҳудудларда соҳанинг меъёрларига ва “Саноат корхоналарини лойиҳалаштириш санитар меъёрлари”га 
мувофиқ ёритилганлик таъминланиши шарт. Авариявий ёритишнинг ёритгичлари ишчи ёритгичлардан 
ажралиб турувчи белгилари ёки бўёқланиши билан фарқ қилиши шарт. Муриконларнинг ва бошқа баланд 
иншоатларнинг ёритиш тусиқлари ҳаракатдаги “Баланд иншоатларнинг ёритиш тусиқлари ва 
маркировкалаш қоидалари”га мувофиқ бўлиши шарт. 
 
812. 
Электростанцияларнинг, нимстанцияларнинг марказий ва блокни бошқариш щитлари 
хоналаридаги ҳамда диспетчерлик пунктларидаги авариявий ёритиш асосан щитларнинг олд қисмида 
ёритилганлик миқдори 30 лк дан кичик бўлмаган миқдорда бўлиши таъминланиши шарт. 
 
813. 
Ишчи ва авариявий ёритиш меъёрий режимларда бир-бирига боғлиқ бўлмаган бошқа-бошқа 
манбалардан манба олиши шарт. 
Электростанцияларда, нимстанцияларда ва диспетчерлик пунктларида авариявий ёритиш манбалари ўчиб 
қоганда аккумулятор батареяларига ёки бошқа мустақил манбага автоматик равишда қўшилиши шарт. 
Тезкор ходимлар томонидан 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ишчи ва авариявий ёри-тишнинг 
асосий манбалари ўчирилган ҳолда заҳирани автоматик киритиш ҳаракати текширилиши шарт. 
Авариявий ёритиш тармоқларига ушбу ёритишга тегишли бўлмаган бошқа турдаги нагрузкани улаш 
таъқиқланади. 
Авариявий ёритиш тармоғида штепселли розеткалар бўлмаслиги шарт. 
Қутқарув ёритишнинг ёритгичлари ишчи ёритиш тармоғига боғлиқ бўлмаган тармоққа уланиши шарт. 
Қутқарув ёритишнинг манбаси ўчганда, у аккумулятор батареяларига ёки двигател-генератор ускунасига 
қайта қушилиши шарт. 
 
814. 
Таъмирлаш ёритишнинг кўтариб олиб юрилувчи (переноски) қўл ёритгичлари 36 В дан юқори 
бўлмаган кучланиш тармоғидан, электр токидан шикастланиш хавфи юқори бўлганда эса – 12 В дан 
юқори бўлмаган тармоқдан манба олиши шарт. 
104 


12-
36 В ли вилкалар 127 ва 220 В ли розеткаларга мос келмаслиги шарт. Розеткаларнинг кучланишини 
кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling