I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
843. Энергетик мойларни эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: технологик тизимларнинг мой тўлдирилган қурилмаларининг ишончли ишлаши; мойнинг эксплуатация қилиш хусусиятларини сақлаш; ишлатилган мойни тўғридан-тўғри тайинланиши бўйича такрорий қўллаш мақсадида қайта ишлаш (регенерация қилиш). 844. Энергетик корхоналарга етказиб берувчилардан қабул қилинаётган барча энергетик мойлар-нинг (турбина, электр изоляцияловчи, компрессор, индустриал ва б.) сифат сертификатлари ёки пас-портлари бўлиши ва уларнинг стандарт (ГОСТ ёки ТУ) талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақ-садида лаборатория таҳлили ўтказилиши шарт. Мойларга қуйилган мувофиқ стандарт (ГОСТ ёки ТУ) 105 талабларига жавоб бермайдиган мойларни қурилмаларда қўллаш таъқиқланади. Транспорт сиғимларидан мой намуналарини олиш ГОСТ 2517-85 талабларига мувофиқ амалга оширилади. 845. Изоляцион мойларнинг сифатини назорат қилиш “Электр ускуналарини синаш меъёрлари ва қоидалари” техник ҳужжатига мувофиқ ташкиллаштирилиши шарт. 846. Капитал таъмирдан сўнг электр ускуналарига янги қўруқ мойлар меъёрларини қаноатлантирувчи изоляцион мойлар қўюлиши шарт. Кучланиши 220 кВ гача бўлган куч трансформаторларига сувни чиқариш реакцияси бўйича эксплуатацион мой меъёрларини қаноатлантирувчи кислота сони 1 г мойда 0,05 мг КОН дан кўп бўлмаган, янги мойга қуйилган талабларга мувофиқ келувчи шлам эритмалари миқдори, механик аралашмаларга ва тешиб ўтувчи кучланишга эга ҳамда 90 0 С ҳароратда диэлектрик исрофининг тангенс бурчаги 6% кўп бўлмаган эксплуатацион ва қайта ишланган мойларни қуюшга рухсат этилади. Мойли выключателларда ушбу қурилмалардан тукиб олинган ва механик аралашмалардан ҳамда сувдан янги қуруқ мой меъёрларигача тозаланган мойлардан қайта фойдаланишга рухсат этилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling