I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
815. Ёритгичнинг берилган тури учун рухсат этилган қувватли чироқдан юқори қувватли чироқни ўрнатиш таъқиқланади. Ёритгичнинг нур ёйгичини, тўсувчи ва ҳимояловчи панжараларини ечиш таъқиқланади. 816. Электростанциялар ва нимстанцияларнинг ички ва ташқи тармоқлари ҳамда қуриқлаш ёритиши бир-биридан бўлак линиялар бўйича манба олиши шарт. Ташқи ишчи ёритиш тармоқларини бошқариш электростанциянинг ёқилғи омборхоналарини ва ўзоқда жойлашган масканларни ёритишдан ташқари, ҳамма қуриқлаш ёритиш тармоқларини бошқариш бош ёки марказий бошқарув щитлари хоналаридан амалга оширилиши шарт. 817. Электростанцияларнинг ёритиш тармоқлари ёритишнинг кучланишини керакли чегараларда уш- лаш имкониятини таъминловчи стаблизаторлар ёки бўлак трансформаторлар орқали манба олиши шарт. Чироқлардаги кучланиш номинал миқдордан юқори бўлмаслиги шарт. Ички ишчи ёритиш тармоғининг энг ўзоқда жойлашган чироқларида, ҳамда прожектор ускуналарида кучланишнинг пасайиши номинал кучланишнинг 5% дан кўп бўлмаслиги шарт; ташқи ва аваиявий ёритиш тармоқларининг энг ўзоқ чироқларида, ҳамда 12-36 В ли тармоқларда – 10% дан ошмаслиги (люминесценли чироқлар учун 7,5% дан ошмаслиги шарт. 818. Тақсимлаш қурилмаларининг иккита чиқиш эшиги бўлган коридорларида ва ўтиш мумкин бўлган тунелларда ёритиш ҳар икки томондан бошқариладиган бўлиши шарт. Ёритиш тармоқлари щитларидаги ва жамланмаларидаги барча выключателларда (рубильникларда, автоматларда) уланиш номланишлари ёзилган бўлиши, сақлагичларда эса – эрувчан вставкаларнинг ток миқдорлари кўрсатилиши шарт. 819. Навбатчи ходимда ёритиш тармоқларининг схемалари, калибровка қилинган эрувчан вставкаларнинг ва ёритиш тармоқларидаги барча кучланишларга мувофиқ келувчи чироқларнинг заҳиралари бўлиши шарт. Навбатчи ва тезкор-таъмирловчи ходимлар авариявий ёритиш мавжуд бўлганда ҳам кўтариб юрилувчи электр фонарлар билан таъминланиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling