I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
807. 110-
220 кВли нимстанцияларда ўз-ўзидан нейтрал силжишидан кучланиш ошиши ёки хавфли 
феррорезонанс жараёнлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун тезкор ҳаракат НКФ-110 ва НКФ-220 
кучланиш трансформаторли юкланмаган шиналар тизимига қўшувчи трансформаторларнинг 
нейтралларини заминлаш билан бошланиши шарт.
НКФ-110 ва НКФ-220 кучланиш трансформаторли юкланмаган шиналар тизимини тармоқдан бўлиш 
олдидан манба берувчи трансформаторнинг нейтрали заминланиши шарт. 
110-
220 кВли тармоқларда изоляцияланган нейтралда ишловчи трансформаторларда манбанинг тўлиқ 
бўлмаган фаза режими пайдо бўлганда ушбу трансформаторларнинг нейтралларини заминлаш билан 
боғлиқ бўлган тезкор ҳаракатларга рухсат этилмайди. 
Котактлари конденсаторлар орқали шунтланган электромагнитли кучланиш трансформаторлари ва 
выключателлари мавжуд бўлган 220-500 кВли тақсимлаш қурилмалари шиналар тизимларини ўчиришда 
феррорезонансли кеучланиш ошиши пайдо бўлиши мумкинлиги текширилиши шарт. Зарурият пайдо 
бўлганда тезкор ва автоматик ўчиришларда феррорезонансни бартараф этиш учун чоралар қўлланилиши 
шарт. 
6-
35 кВли тармоқларда ва уланишларда зарурият пайдо бўлган ҳолатларда феррорезонансли жараён-
ларни, шу жумладан нейтралларнинг ўз-ўзидан силжишини бартараф этиш чоралари кўлланиши шарт.
 
808. 
Трансформатор ва автотрансформаторларнинг фойдаланилмайдиган паст кучланишли 
чўлғамларини ҳимоялаш ҳар бир фазанинг киришига уланган ветилли разрядниклар ёки кучланиш 
ошишини чегаралагичлар орқали амалга оширилиши шарт. Агар паст кучланиш чўлғамига узунлиги 30 м 
дан кам бўлмаган заминлаш қобиғи ёки зирҳи бўлган кабел линияси доимий қўшилган бўлса, ҳимоялаш 
талаб этилмайди. 
Бошқа ҳолатларда фойдаланилмаётган паст ва ўрта кучланиш чўлғамларини ҳимоялаш бир фазани ёки 
нейтралини заминлаш ёки ҳар бир фазанинг киришига уланган вентилли разрядниклар (ёки кучланиш 
ошишини чегарагичлар) орқали амалга оширилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling