820.
Электростанцияларда ёритиш тармоқларини кўрикдан ўтказишни ва таъмирлашни, ёритгичларни
тозалашни, чироқларни ҳамда эрувчан вставкаларни алмаштиришни электр цехи ходимлари бажариши
шарт. Кўприксимон кранлар бор хоналарда ёритгичларга хизмат кўрсатиш учун хавфсизлик чораларига
риоя қилган ҳолда кранлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Ёритгичларни тозалашни ва куйган чироқларни алмаштиришни ёритгичларга қўлай ва хавфсиз боришни
таъминловчи ускуналар ёрдамида, электр хавфсизлиги бўйича II-гуруҳга эга бўлган энергетика
объектининг технологик цехларининг ўқитилган ходимлари бажариши мумкин.
Тозалашнинг даврийлиги маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши шарт.
821.
Ёритиш тармоқларини кўрикдан ўтказиш ва текшириш қуйидаги муддатларда бажарилиши шарт:
авариявий ёритиш автоматларининг ҳаракатини текшириш – 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда,
кундузги вақтда;
ишчи ёритиш ўчганда авариявий ёритишнинг созлигини текшириш – 1 йилда 2 марта;
иш жойларининг ёритилганлигини текшириш – эксплуатация қилишга киритилаётганда ва кейинчалик
зарурият пайдо бўлганда;
12-
36 Вли муқим трансформаторларнинг изоляцияларини синаш – 1 йилда 1 марта, кўтариб юрилувчи 12-
36 Вли трансформаторлар ва ёритгичлар – 1 йилда 2 марта.
Кўрикдан ўтказишда ва текширишда аниқланган нуқсонлар қисқа вақт ичида бартараф этилиши шарт.
822.
Авариявий, қутқарув ва ишчи ёритишлар электр симларининг ва муқум қурилма-ларининг
ҳолатларини текшириш, изоляция қаршиликларини ўлчаш ва синаш эксплуатация қилишга қўшишда,
кейинчалик эса – энергетик масканнинг техник раҳбарияти тасдиқлаган жадвал бўйича бажарилиши
шарт.
§ 14. Энергетик мойлар
Do'stlaringiz bilan baham: |