I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
850. 
Қуруқ мой баклари ҳавони қуритиш фильтрлари билан жиҳозланиши шарт. 
 
851. 
Электростанцияларда энг кўп сиғимли битта выключателга кетадиган мой сиғимига тенг (ёки 
кўпроқ) миқдорда ва қурилмаларга қуюлган барча мойларнинг 1% дан кам бўлмаган тўлдириш 
заҳирасига тенг миқдорда трансформатор мойи заҳираси доимий сақланиши шарт. Фақат ҳаволи ёки 
кичик ҳажмли мойли выключателлар мавжуд бўлган электростанцияларда эса – энг катта трансформатор 
сиғимига қуюлган мой ҳажмининг 10% кам бўлмаган миқдорда трансформатор мойи заҳираси доимий 
сақланиши шарт.
Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларда қурилмаларга қуюлган трансформатор 
мойининг 2% дан кам бўлмаган миқдорида заҳираси доимий сақланиши шарт.
 
852. 
Нефт ва оловбардошли мойлар цистерналардан тукилгунча қуйидаги лаборатория синовларига 
жалб қилиниши шарт: 
нефт мойлари – кислоталар сонига, чақнаш ҳароратига, кимёвий ёпишқоқликка, сувни чиқариш 
реакциясига, деэмульсация вақтига, механик аралашмалар ва сувнинг миқдорига; 
оловбардошли мойлар – кислоталар сонига, сувда эрувчи кислота ва ишқорлар миқдорига, чақнаш ҳаро-
ратига, ёпишқоқликка, рангига; механик аралашмалар миқдори экспресс-усул билан аниқланиши шарт. 
Цистерналардан бўш, тоза ва қуруқ резервуарларга тукилган нефт турбина мойлари деэмульсация вақти, 
оксидланишга бир зайллиги, коррозияга қарши хусусияти текширилиши шарт. Бу кўрсаткичлар бўйича 
давлат стандартлари талабларига мойнинг сифати мувофиқ келмаганда эса, цистернадан олинган 
намуналар таҳлил қилиниши шарт. 
106 


Қурилмага қуюш учун цистернадан тукилган мой яроқли ҳолатга келтирилиши шарт. 
 
853. 
Буғ турбиналаридаги, таъминловчи электр ва турбонасослардаги эксплуатацион турбина мойи 
қуйидаги меъёрларни қаноатлантириши шарт: 
а) нефт мойлари: 
кислота сони – 1 г мойда 0,3 мг КОН дан кўп бўлмаслиги; 
сув, шлам, механик аралашмалар йўқ бўлиши (визуал аниқланади) шарт; 
эриган шлам йўқ бўлиши шарт (кислота сони 1г мойда 0,1 мг КОН ва ундан юқори бўлганда аниқланади; 
Тп-22С мойи учун иссиқлик оксидланиш бир зайллиги (кислота сони – 1 г мойда 0,8 мг КОН дан кўп 
бўлмаслиги; чукиш массаси миқдори – 0,15 % дан кўп бўлмаслиги). 
Мойнинг оксидланиш шароитлари: синов температураси 120 ± 5 
0
С, вақти – 14 соат; кислород узатиш 
тезлиги – 200 см
3
/мин.
Мойнинг иссиқлик оксидланиш бир зайллиги 1 г мойда кислота сони 0,1 г КОН ва ундан кўп бўлганда 
мойларнинг ёки уларнинг аралашмалари учун 1 йилда 1 марта аниқланади. Мой тизимининг таъминловчи 
электр ва турбонасосларидаги мойлар учун бу кўрсаткич аниқланмайди; 
б) оловбардошли синтетик мойлар: 
кислота сони – ростлаш тизимидаги мойлар учун 1г мойда 0,8 мг КОН дан кўп бўлмаслиги; ёғлаш 
тизимидаги мойлар учун 1г мойда 1 мг КОН дан кўп бўлмаслиги; 
сувда эрувчи кислоталар миқдори – 1 г мойда 0,4 мг КОН дан кўп бўлмаслиги; 
механик аралашмаларнинг масса миқдори – 0,01 дан катта бўлмаслиги; 
қовушқоқлигини ўлчаш – товар сифатидаги мойлар учун белгиланган миқдорнинг 10 % дан кўп 
бўлмаслиги; 
эриган шламлар миқдори (ВТИ усули бўйича) – 25% дан кичик бўлмаганда оптик зичлигини ўлчаш (1 г 
мойда кислота сони 0,6 мг КОН ва ундан юқори бўлганда). 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling