I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
883. 
Электр ўзатиш линияларининг, нимстанциялар қурилмаларининг, тизим автоматикаси ва алоқа 
қурилмаларининг йиллик таъмирлаш жадваллари тезкор бўйсиниш даражасига боғлиқ ҳолда БМД (ОДЦ) 
билан келишилади. 
Иситишлараро даврда уларнинг ўчиши иссиқ сув таъминотининг чекланишига олиб келувчи иссиқлик 
тармоқларининг ва иссиқлик манбаларининг таъмирлаш жадваллари маҳаллий бошқарув органлари 
билан биргаликда тузилади. 
 
884. 
БДМ (ОДЦ) ҳар йили энергетика тизимига частотани автоматик разгрузка қилиш 
қурилмаларининг (кейинчалик – АЧР (ЧАРҚ)) ва частотани автоматик қайта қўшишнинг (кейинчалик – 
ЧАПВ (ЧАҚҚ)) уставкалари ҳажмини ва диапазонини топширади. 
Энергетика тизими диспетчерлик хизмати (“Ўзбекэнерго” МДХ (НДЦ)) қуйидагиларни аниқлайди: 
маҳаллий қувват балансларини ҳамда ЧАПВ (ЧАҚҚ) қурилмалари уставкаларини ва ҳажмини ҳисобга 
олган ҳолда АЧР (ЧАРҚ) қурилмаларининг ҳажмини, уставкаларини ва жойлашишини; 
частота пасайганда ГТҚ (ГТУ) ва гидравлик электр станциялари агрегатларининг автоматик қўшиш 
уставкаларини; синхрон компенсатор режимида ишлаётган гидроагрегатларнинг генератор режимига 
автоматик тарзда ўтишини.
АЧР (ЧАРҚ) қурилмаларига уланган истеъмолчилар рўйхатини энергетика тизимини бошқариш органи 
тасдиқлайди. 
 
885. 
Юкламани ўчиришнинг махсус автоматикасига (кейинчалик ЮЎМА (САОН)) уланадиган 
юкламалар ҳажми ва энергетика тизимининг авария режимлари шароитлари бўйича ундан фойдаланишни 
БДМ (ОДЦ) ва “Ўзбекэнерго” МДХ (НДЦ) аниқлайди. 
ЮЎМА (САОН)га истеъмолчиларнинг уланиш шартлари “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси тамонидан 
ўрнатилади ва истеъмолчилар билан энергия таъминоти ташкилотлари ўртасидаги шартномаларда 
белгиланади. 
 
886. 
АЧР (ЧАРҚ) ва ЮЎМА (САОН) қурилмаларининг айрим навбатларига амалда уланган уланган 
юкламалар миқдори бир йилда икки марта (июнда ва декабрда) бир иш суткаси мобайнида ҳар соатда 
ўлчанади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling