I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
889. Энергетика тизимида электр токи частотасини ва қувватни ростлашда қуйидагилар таъминланиши шарт: ГОСТ 13109-97 талабларига мувофиқ электр токи частотасини ушлаш; частота бўйича ўзгартириш киритилган ташқи алоқалар бўйича БДМ (ОДЦ) томонидан топширилган ва белгиланган тартибда келишилган йиғинди қувват оқимини ушлаш; энергетика тизимининг тўрғун ишлаши, электр узатиш линияларининг қизиши, қурилмаларнинг ўта юкланиши шароитлари бўйича қувват оқимини чеклаш. 890. Частота ва қувват оқимини ростлаш қуйидагича амалга оширилиши шарт: барча электр станциялари томонидан турбинанинг ростлаш тизимига ростлаш диапазони чегарасида таъсир этиш (частотани бирламчи ростлаш) орқали қувватни ўзгартириш йўли билан частотани ўзгартириш, бунда частота бўйича ростлаш статизми ва сезмаслик ҳудуди “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ) ёки БДМ (ОДЦ) билан келишилиши шарт; частота бўйича ва электр станциялараро қувват оқимларини ростлаш учун узишларни бажариш (режимни иккиламчи ростлаш). 891. Режим бўйича чеклашлар бўлганда, частота ва қувват оқимларини автоматик ростлашнинг имконияти бўлмаса (ЧҚАР (АЧРМ) йўқ бўлганда ёки носоз бўлганда)), ростлаш “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ) диспетчери фармойиши бўйича амалга оширилади. 892. Частота ўзгарганда қувватни ўзгартиришга тўсқинлик қилувчи иш режимлари ва автоматик бошқариш тизимларидан фойдаланишга (турбиналардаги қувват чегралагичлар ва “ўзигача” босим ростлагичлар, турбина клапанлари тўлиқ очиқ ҳолатда ўзгарувчан босим режимида, частота корректорисиз қувват ростлагичлари, қозон ускуналарининг ишлаб чиқаришни автоматик ростловчи қурилмаларини ёки қувват ростлагичларини ўчириш ва ш. у.) фақат вақтинчалик, асосий қурилманинг носозлигида энергетика тизимини бошқариш органи ижозати билан рухсат этилади. Частота ўзгариши сабабли қувват ўзгаргандан сўнг электростанция ходимлари фақат қуйидаги ҳолатларда қувватни ростлаш жараёнига аралашиш ҳуқуқига эга: 50 Гц частота тиклангандан сўнг; “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ) диспетчери рухсати билан; қурилманинг мазкур ҳолатида рухсат этилган қувват чегарасидан чиққанда. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling