I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
893. Частота ўрнатилган чегарадан қуйига пасайганда “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ) диспетчери мавжуд қувват заҳирасини ҳаракатга киритиши шарт. Агар частотанинг пасайиши давом этса, барча мавжуд қувват заҳиралари фойдаланиб бўлинган ҳолатда диспетчер йўриқномага мувофиқ истеъмолчиларни чеклаш ёки ўчириш йўли орқали меъёрий частотани тиклаш бўйича чоралар кўриши шарт. 894. Тизимлараро боғланмалар бўйича қувват оқимлари миқдори аваривий рухсат этилган миқдордан юқори бўлганда энергетика тизимининг қувватни қабул қилувчи диспетчери заҳира қувватини жўнатгандан сўнг истеъмолчиларни ўчириш йўли орқали боғланмаларнинг юкламасини тушириши шарт. 895. Частотанинг аварияли оғишларида электр станцияларнинг ходимлари юқори тезкор- диспетчерлик ходимлари кўрсатмасига биноан тузилган маҳаллий йўриқнома бўйича ҳаракат қилиб частотани тиклаш учун мустақил чоралар кўришлари шарт. 896. Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими (МО БЭТ (ОЭС ЦА)) билан Қозоғистон ЯЭТ (ЕЭС) ва Россия ЯЭТ (ЕЭС) параллел ишлаётганда частотани ушлаш учун Россия ЯЭТ диспетчери жавобгар, энергетика тизимлари қисмларга булинганда эса – БДМ (ОДЦ) диспетчери топшириғи бўйича ажратилган энергетика тизимлари диспетчерлари ва БДМ (ОДЦ) диспетчерлари жавобгар бўлади. Бунда энергетика тизими диспетчерлари частотани ўзгартириш билан қувват оқимини (қувват оқими сальдосини), электр станцияларнинг ишчи қувватлари бўйича топшириқларни ва уларга топширилган 112 юкламаларни олиб боришни (бунда максимум юклама сифатида топширилган истеъмол чегарасидан ошиши муикин эмас) бажариш учун, электр станцияларнинг навбатчилар бошлиқлари эса – ишчи қувват бўйича топшириқларни, топширилган юкламани олиб бориши ва частотани бирламчи ростлашда иштирок этишни, ажратиб қўйилган электр станциялари учун эса – частота ва қувват оқимларини иккиламчи ростлашда иштирок этишни бажариш учун жавобгардир. Энергетика тизимининг бошқарув органи раҳбарлари, “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси, энергетика тизими ва электр тармоқлари диспетчерлик хизматилари истеъмолчиларни ўз вақтида разгрузка қилиш ва уларни чеклаш ҳамда ўчириш жадвалларининг самарали олиб борилиши учун жавобгардир. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling