I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
903. 
Иссиқлик тармоқларида параметрларни ростлаш иссиқлик истеъмолчиларининг назорат қилиш 
нўқталарида (пунктларида) топширилган босим ва температурани ушлашни таъминлаши шарт. 
Агар энергетика тизими ва иссиқлик истеъмолчилари ўртасидаги шартномалар шартларида бошқалар 
назарда тутилмаган бўлса, тасдиқланган жадвал қисқа муддатли (3 соатдан кўп бўлмаган) 
ўзгартирилганда иссиқлик ташувчини берилган температураси қийматидан оғишига рухсат этилади.
 
904. 
Иссиқлик тармоқларида ростлаш қуйидагиларга таъсир этиш йўли билан автоматик ёки қўлда 
амалга оширилиши шарт: 
иссиқлиқ манбаига ва истеъмолларнинг ишлашига;
иссиқлик тармоқларининг гидравлик режимларига, шунингдек насос станцияларининг ва иссиқлик қабул 
қилгичларнинг иш режимларига ва оқимларига ўзгартириш киритиш билан;
таъминот сувининг ўзгарувчан сарфини қоплаш учун иссиқлик манбаининг сув тайёрлаш қурилмаларини 
ишга киритишга доимий тайёр ҳолатда тутиш йўли билан таъминот режимига. 
§4. 
Қурилмаларни бошқариш 
 
905. 
Эксплуатацияга қабул қилинган энергетик қурилмаларнинг жиҳозлари тўртта тезкор ҳолатдан 
бирида бўлиши шарт: ишда, заҳирада, таъмирда ёки консервацияда. 
 
906. 
Энергетик қурилмаларни, релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларини, диспетчерлик ва 
технологик бошқарув воситаларини (келгусида ДваТБВ) ишдан ва заҳирадан таъмирга ва синаш учун 
чиқаришда, ҳатто тасдиқланган режа бўйича ҳам, тезкор бошқарув ва тезкор тасарруф рўйхатига асосан 
мувофиқ диспетчерлик хизматига бериладиган тезкор буюртманомалар расмийлаштирилиши шарт. 
Буюртманомаларни бериш ва уларнинг рухсати ҳақида хабарларни бериш муддатлари мувофиқ 
диспетчерлик хизматлар томонидан белгиланиши шарт. 
 
907. 
Синовлар натижасида энергетика тизимининг режими сезиларли даражада ўзгариши мумкин 
бўлса, бундай синовлар энергетика тизими бошқарув органи тасдиқлаган ва БДМ (ОДЦ) ёки “Ўзбек-
энерго” МДМ (НДЦ) (тезкор бўйсиниш бўйича) билан келишилган ишчи дастур бўйича ўтказилади. 
Синовларнинг ишчи дастури келишиш учун уларнинг бошланишигача 7 кундан кам бўлмаган муддатда 
тақдим этилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling