I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
912. 
Рухсат этилган буюртманома мавжудлигига қарамасдан, қурилмаларни ишлашдан ва заҳирадан 
ёки синовдан чиқариш бевосита қурилмаларни ишлашдан ва заҳирадан чиқариш олдидан ёки синов 
ўтказиш олдидан электр станциялари навбатчилар бошлиқлари, БЭТ, энергетика тизими, тармоқ 
корхоналари диспетчерлари томонидан бажарилади. 
 
913. 
Электр станциялари ёки электр тармоқлари корхоналари ходимлари электр станцияларнинг 
навбатчилар бошлиқлари, энергетика тизими, БЭТ, электр тармоқлари корхоналари диспетчерлари 
розилигисиз (улар билан келишмасдан) қўшиш, ўчириш, синаш ва тизим автоматикаси уставкаларини 
ўзгартириш ҳамда мувофиқ диспетчерлар (электр станциялар навбатчилар бошлиқлари) бошқарувида ёки 
тасарруфида бўлган диспетчерлик ва технологик бошқарув воситаларини қўшиш, ўчириш ва синаш 
ҳуқуқига эга эмас. 
Аппаратуралари икки ва ундан ортиқ объектларда жойлашган релели ҳимоя ва автоматика 
қурилмаларини текшириш (синаш) ушбу барча объектларда бир вақтда бажарилади. 
 
914. 
Электр станцияси навбатчилар бошлиғи, БДМ, энергетика тизими, электр тармоқлари 
корхоналари диспетчерлари электр уланиш (боғланмалари) схемалари ўзгарганда ушбу янги схемалар 
ҳолатига ҳимоя, аварияга қарши ва режим автоматикаси тизимлари ростланишларини мувофиқлаштиради 
ва текширади. 
 
915. 
Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан таъмирлаш ишлари тугаганлиги, уларнинг тармоққа 
қўшилганлиги ва тезкор буюртманоманинг ёпилганлиги ҳақида хабар берилгандан сўнг қурилма 
таъмирдан ишга киритилди деб ҳисобланади. 
 
916. 
Режим бузилиши ёки қурилманинг шикастланиши билан уни рухсат этилган зудлик билан 
берилган буюртманома бўйича ишлашдан чиқариш соҳа йўриқномасига мувофиқ бузилиш (авария ёки 
бузилиш) сифатида расмийлаштирилади. Қурилмани тўлиқ, ўрта ёки жорий таъмирга ўтказиш энергетика 
тизимининг бошқарув органи билан келишган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling