I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
926. 
Электр станцияларнинг ва нимстанцияларнинг ўзгарувчан ва ўзгармас токлар бўйича ўз эҳтиёжи 
схемалари меъёрий, таъмирлаш ва авариявий режимларда қуйидагилар орқали уларнинг ишончлилигини 
таъминлашни ҳисобга олган ҳолда танланиши шарт:
секцияланган шиналар;
барча кучланишдаги ўз эҳтиёжининг ҳар қандай секцияси заҳира манбаини автоматик ишга киритиш; 
секцияда кучланиш йўқолганда ЎЭ механизмларини ишда сақлаш ва АВР қурилмаларининг ҳаракатини 
ҳисобга олган ҳолда, шиналар секциялари ва тизимлари бўйича ЎЭга манба берувчи манбаларни 
тақсимлаш. Ишчи ва заҳира манба берувчиларнинг манбаларни тақсимловчи қурилмалари ҳар хил 
шиналар секцияларига уланган бўлиши шарт; 
ҳар қандай секция ишдан чиққан ҳолатда элекр станциянинг ёки нимстанциянинг ишлашида минимал 
бузилиш шартидан келиб чиққан ҳолда, ЎЭ механизмларини шиналар секциялари бўйича тақсимлаш; 
электр станциянинг шиналари (қисми) носинхрон ишлаганда ЎЭ механизмларига ишончли манба 
берилишини таъминлаш (юқори кучланишли шиналарни секциялаштириш, энергоблокларни бўлак 
линияларга ажратиш, энергетика тизимини бўлиш схемаларини бажариш); 
энг кам ишчи қувват йўқотилиши билан уларнинг узлуксиз ишлашига хавф тўғдирувчи миқдоргача 
частота ва кучланиш пасайганда энергетика тизимидан электр станциянинг бўлинишини таъминлаш. 
116 


 
927. 
Электр станцияларнинг ЎЭ тақсимлаш қурилмалари шиналарига бегона истеъмолчиларни (аҳоли 
пунктлари ва б.) улаш таъқиқланади. Яқин атрофда тақсимлаш тармоқлари бўлмаганда генераторлари 
трансформаторлар билан блокларда уланган электр станциялари бундан мустасно. 
 
928. 
Энергетика тизимининг, электр станцияларнинг, нимстанцияларнинг ва электр тармоқларининг 
меъёрий ва таъмирлаш уланишлари схемалари ҳар йили тузилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади. 
Кўрсатилган схемалар, ушбу схемаларнинг қурилмалари тезкор тасарруфида ёки тезкор бошқарувида 
бўлган диспетчерлик бошқаруви органи билан келишилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling