I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
929. 
Электр станция қувурларининг схемалари қуйидагиларни таъминлаши шарт: 
ЎЭ асосий қурилмаларининг ишончли заҳираланишини; 
минимал гидравлик сарфни; 
масофадан бошқариладиган узатмалар орқали авариявий участкаларни кўпроқ ўчиришни; 
ишлаб чиқарилаётган қувватнинг минимал сарфи билан аварияларни бартараф қилишни ва минимал 
қувватли истеъмолчиларни ўчиришни.
930. 
Станцион тармоқ қувурлари схемалари, қувурлар шикастланган ҳолатда электр станция 
қурилмаларини ва хоналарини сув босишининг олдини олишни ва айрим учаткаларнинг хавфсизлигини 
таъминлаши шарт. 
 
931. 
Иссиқлик тармоқлари қувурлари схемалари, истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлашнинг 
ишончлилигини, иссиқлик тармоқларида топширилган параметрларни ушлашни, тармоқ сувини 
транспорт қилишда электр энергияси сарфини тежашни ҳамда истеъмолчиларни минимал ўчириш билан 
аварияларни бартараф этишни таъминлаши шарт. 
 
 
§ 7. Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув воситалари 
 
932. 
Энергетика тизимининг ҳар бир диспетчерлик пункти автоматлаштирилган диспетчерлик 
бошқарув воситалари билан жиҳозланиши шарт. 
 
933. 
Автоматлаштирилган дипетчерлик бошқарув тизими энергия ишлаб чиқаришда тезкор-
диспетчерлик бошқарув масалаларини ечишни таъминлаши шарт ҳамда энергетика тизими ва энергетик 
объектларнинг АБТ тизимида ёки тизимости тизимида мустақил фаолият юритиши мкмкин. 
 
934. 
АДБТ (АСДУ) ва ТЖАБТ (АСУТП) базаларида ҳар бир иеархик бошқарув даражасининг 
вазифаларига мувофиқ қуйидагилар бажарилиши шарт: 
БЭТ (ОЭС) ва энергетика тизимининг режимларини узоқ муддатли ва қисқа муддатли режалаштириш; 
энергетика тизимининг, электр станциялар энергетик блокларининг ва нимстанцияларнинг меъёрий иш 
режимларини тезкор бошқариш; 
электр станцияларнинг юкламаларини ҳамда энергетика тизими ва энергетик объектларнинг истеъмол 
қувватларини назорат қилиш; 
авариявий вазиятларни ретроспектив таҳлил қилиш; 
бошқарилаётган объектнинг иш режими ҳақида керакли дескретлик билан ретроспектив ахборотларни 
сақлаш ва уларни диспетчер талаби бўйича ёзиш қурилмасига чиқариш; 
тезкор қўшиб-ажратишларни назорат қилиш; 
тезкор ҳужжатларни автоматлаштирилган ҳолда юритиш. 
Ҳал этиладиган масалаларнинг тўлиқ ҳажмлари ва рўйхати ҳамда уларни ҳал этиш усуллари техник 
иқтисодий қўрсаткичлар ва бошқариш ишончлилигига қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда 
лойиҳаларда аниқланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling