I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
897. Электр тармоқларида кучланишни ростлашда қуйидагилар таъминланиши шарт: кучланишнинг кўрсаткичлари ГОСТ 13109-97 талабларига мослиги; кучланиш миқдори электр станциялари ва тармоқларнинг қурилмалари учун рухсат этилган миқдорларга мослиги; энергетика тизими барқарорлигининг керакли заҳираси; энергетика тизимининг электр тармоқларида электр энергиясининг минимал йўқотилиши. 898. 6- 35 кВли тақсимлаш тармоқларига манба берувчи РПН қурилмалари билан жиҳозланган трансформаторларда ва автотрансформаторларда кучланишни автоматик ростлагичлар ишга қўшилган бўлиши шарт. Автоматик ростлагичларни ўчиришга фақат буюртманома бўйича рухсат этилади. 6-35 кВ ли тақсимлаш тармоқларининг трансформаторларида РПН ли трансформаторларнинг кучланишни ростлашлари ҳисобга олган ҳолда 0,4 кВ ли тармоқлардаги қабул қилгичларнинг чиқишларидаги кучланиш ГОСТ 13109-97 талабларига мувофиқлигини таъминловчи қўзғатишсиз қайта қўшиб-ажратиш шаҳобчаланишларидан (кейинчалик ҚҚҚА (АБВ)) фойдаланилиши шарт. Трансформаторларнинг кучланишни ростлагичларини ва АБВ шаҳобчаланиш ҳолатларини ростлаш тармоқлар ва юкламаларнинг ўзгариши билан мувофиқ равишда ўзгартирилиши шарт. Трансформаторларнинг автоматик ростлагичларининг ва АБВ шаҳобчаланиш ҳолатларининг ростлаш параметрлари энергетик объектнинг диспетчерлик хизмати бошлиғи томонидан тасдиқланиши шарт. 899. 110 кВ ва ундан юқори кучланишли тармоқларда кучланишни ростлаш ҳар бир чораклик учун тасдиқланган вақт оралиғидаги кучланиш жадвалига ёки ишга қўшилган қурилмалар таркибини ҳисобга олган ҳолда режим параметрларига кучланишнинг боғлиқлик характеристикаларига мувофиқ назорат қилиш пунктларида амалга оширилиши шарт. Назорат қилиш пунктларидаги кучланиш жадваллари ва ростлаш характеристикалари келаётган чораклик учун БДМ (ОДЦ), “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ) ва БДХ (ОДС) томонидан аниқланиши ва ўзгартирилиши, зарур бўлса қисқа муддатли режимни режалаштиришда ҳам ўзгартирилиши шарт. Назорат қилиш пунктларида, ушбу пунктлардаги кучланиш миқдорининг энергетика тизимидаги электр энергия йўқотилиши ва чидамлилигига таъсир этиш даражасидан келиб чиққан ҳолда мувофиқ диспетчерлик хизматлари томонидан ўрнатилиши шарт. Кучланишни ростлаш имкон қадар автоматика ва телемеханика воситалари орқали амалга оширилиши шарт, лекин улар мавжуд бўлмаганда эса – электр тармоқлари, энергетика тизими, БДМ (ОДЦ) дис- петчери назорати остида энергетик объектнинг тезкор-диспетчерлик ходимлари амалга ошириши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling