I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
887. 
Энергетика тизимида ҳар йили электр энергия ва қувват етарли даражада бўлмаганда 
юкламаларни ўчириш ва истеъмолчиларни чеклаш жадваллари ҳамда авария режимида қўлланиладиган 
ўчиришларнинг махсус жадваллари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
§3. Иш режимларини бошқариш 
 
888. 
Энергетик ускуналарнинг иш режимини бошқариш суткалик жадвалларга асосан 
ташкиллаштирилади. Электр станциялари ва иссиқлик манбалари меъёрий шароитларда топширилган ва 
кўшилган заҳира юклама жадваллларини бажаришга мажбурдир. 
Электр станциялари ва иссиқлик манбалари тезкор-диспетчер ходимлари жадвалдан мажбурий оғишлар 
ҳақида энергетика тизимининг навбатчи диспетчерига ва иссиқлик тармоғи диспетчерига хабар беради. 
Энергетика тизими диспетчери тизимнинг режими шароитлари бўйича электр станциялар-нинг юклама 
жадвалларини ҳамда қисқа (3 соатдан ортиқ бўлмаган) вақтга иссиқлик тармоғининг жадвалини 
ўзгартириш ҳуқуқига эга. 
111 


Электр станциянинг юклама жадвали ўзгарганда энергетика тизимининг ва тизимлараро қувват 
оқимининг БДМ (ОДЦ) ёки “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ) томонидан берилган йиғинди жадвали 
бажарилади. 
Энергетика тизимлариаро қувват оқими жадвалини ўзгартириш БДМ (ОДЦ) диспетчери фармойиши 
бўйича бажарилади. 
Энергетика тизими диспетчерининг фармойиши бўйича электр станциялар зудлик билан тўлиқ ишчи 
қувватга юкламани оширади ёки мувофиқ йўриқномалар орқали аниқланган тезлик билан техник 
минимум юкламагача пасайтиради. 
Зарур бўлганда “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ), БДМ (ОДЦ) диспетчерлари агрегатларни заҳирадан ишга 
қўшиш ёки заҳирага чиқариш ҳақида фармойиш беради. 
Электр станцияларнинг ишчи қувватини чеклашлар ёки агрегатларнинг минимал рухсат этилган 
юкламалари белгиланган меъёрлардан оғишлари тезкор буюртманомалар орқали расмийлаштирилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling