Электр станциянинг юклама жадвали ўзгарганда энергетика тизимининг ва тизимлараро қувват
оқимининг БДМ (ОДЦ) ёки “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ) томонидан берилган йиғинди
жадвали
бажарилади.
Энергетика тизимлариаро қувват оқими жадвалини ўзгартириш БДМ (ОДЦ)
диспетчери фармойиши
бўйича бажарилади.
Энергетика тизими диспетчерининг фармойиши бўйича электр станциялар зудлик билан тўлиқ ишчи
қувватга юкламани оширади ёки мувофиқ йўриқномалар орқали аниқланган
тезлик билан техник
минимум юкламагача пасайтиради.
Зарур бўлганда “Ўзбекэнерго” МДМ (НДЦ), БДМ (ОДЦ) диспетчерлари агрегатларни заҳирадан ишга
қўшиш ёки заҳирага чиқариш ҳақида фармойиш беради.
Электр станцияларнинг ишчи қувватини чеклашлар ёки агрегатларнинг
минимал рухсат этилган
юкламалари белгиланган меъёрлардан оғишлари тезкор буюртманомалар орқали расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: